#mahalla_va_oliy_ta_lim_hamkorligi

#mahalla_yoshlariga_keng_imkoniyatlar

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига Миробод туманидаги Билимдон, Миробод, Байналминал ҳамда Яккасарой туманидаги Абдулла Қаҳҳор, Бобур, Дамариқ маҳаллалари бириктирилди.

          Бугун Яккасарой туманида жойлашган «Абдулла Қаҳҳор» маҳалласига институтнинг Санъатшунослик факультети декани Сайёра Саидова ҳамда Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Шоҳбек Эргашевлар ташриф буюрди ҳамда  маҳалла фуқаролар йиғини раиси Феруза Арипова ва маҳалла фаоллари билан учрашди

Учрашувда институт ва маҳалла ҳамкорлигида  аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказишлари учун турли тўгараклар ва тадбирларни сонини янада ошириш, уларга маҳаллада истиқомат қилаётган уюшмаган ёшларни янада кенгроқ жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек,  келгусида амалга ошириладиган ҳамкорлик тўғрисида келишиб олинди.

          Эслатиб ўтамиз, ҳозирда институтда хорижий тиллар, компьютер саводхонлиги, спорт, маданият ва китобхонлик ҳамда институт хусусиятидан келиб чиқиб, кулолчилик, тасвирий санъат, либос дизайни, бадиий фото тўгараклари ташкил этилиб, уларга мазкур маҳаллаларда истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар кенг жалб этилмоқда.