Бугун Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Амалий санъат факультети Амалий санъат асарларини таъмирлаш йўналиши 2-босқич талабаси Дилноза Хакимованинг “Орзулар қанотида” номли шахсий кўргазмаси очилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда институт Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Дилафрўз Қурбонова ёш ижодкорни бугунги кўргазмаси билан муборакбод этар экан, юртимизда ёшларга улкан имкониятлар яратилаётганини, ёшлар эса бу имкониятлардан унумли фойдаланишлари лозимлигини таъкидлади.

  Дилноза кўзгазманинг ташкил этилишида ўз ёрдамларини аямаган институт раҳбариятига ҳамда устозлари ва курсдош дўстларига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди.

Мазкур кўргазмадан ёш ижодкорнинг . «Оила муқаддас», «Мустаҳкам оила», «Ранглар жилоси», «Гуллар жилоси», .  «Карвон», . «Бодом гули», «Тарихий рангли кўза» ва бошқа кўплаб тасвирий ва амалий санъат асарлари, либос коллекциялари ўрин олган бўлиб, томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Ёш ижодкор институт томонидан сертификат билан тақдирланди.