Кейинги йилларда юртимиз улкан ўзгаришларга юз тутмоқда. Очиқлик, ошкоралик, шаффофлик каби тушунчалар шунчаки оддий гап эмас, балки халқимиз турмушининг ажралмас бўлагига айланиб улгурди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Бош прокуратура томонидан олий таълим муассасаларида Муҳтарам  Президентимизнинг коррупцияга қарши курашишдаги муросасиз позицияси ҳамда коррупцияга қарши курашиш сиёсатининг оралиқ натижаларини профессор-ўқитувчиларга ва талабаларга етказиш мақсадида ўтказилган онлайн учрашувда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти жамоаси ҳам иштирок этди

Тадбир Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Бош прокуратура масъул ходимлари, шунингдек Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари томонидан олиб борилди.

Маълумки, олий таълим тизимида туб ислоҳолар олиб борилмоқда. Соҳада фаолият юритаётган профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар қилинди. Сўнги йилларда уларнинг ойлик маошлари сезиларли даражада ошди. Шунингдек,  турар жой ва шахсий автомобилга эга бўлишлари учун кўплаб имтиёзлар берилмоқда. Натижада олий таълим тизимида фаолият юритиш ҳавас қилса арзирли касбга, фаолият турига айланди.

Учрашувдан сўнг институт раҳбарияти,  профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида мавзу юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда институт ректори Нодирбек Сайфуллаев бугунги кунда юртимизда коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб борилаётганини, бунинг натижасида барча cоҳаларда шаффоф муҳит шаклланганини, жумладан, институтда қабул жараёнларидан бошлаб барча босқичларда коррупция ҳолати кузатилмаслиги учун барча чоралар кўрилганини, таъкидлаб, бу борада талабаларнинг фикри билан қизиқди.

Талабалар ҳам таълим жараёнида бу каби хунук ҳолатга умуман дуч келмаганини қайд этиб ўтишди.

Профессор-ўқитувчилар юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва олий таълим тизими ходимларига берилаётган эътибор ва ғамхўрликдан мамнун эканликларини алоҳида таъкидлаб, бу эътиборга муносиб бўлиш учун тинмай изланиш ҳамда коррупция каби ҳолатларга аралашмасликка ва институтда бу ҳолат содир бўлишига йўл қўймасликка ваъда бердилар.