Кўрикларда иштирок этган Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур ҳамда институт ректори Нодирбек Сайфуллаев бугун институтда устозлари томонидан берилаётган билим ва кўникмаларни қунт билан ўрганаётган талаба-ёшлар албатта, келажакда юртимиз санъати ривожига муносиб ҳисса қўшишларини, ушбу талабалар томонидан яратилган ижодий ишларда кўплаб янги қараш ва йўналишлар ҳамда ўзига хослик мавжуд эканлигини, уларда келажакда етук ижодкор бўлишлари учун барча имкониятлар мавжуд эканлигини эътироф этишди.

Мазкур кўриклар ҳам маҳоратли устозлар томонидан баҳоланди. Бугун талабалар томонидан тақдим этилган ижодий ишлар ёш рассомларнинг нафақат бугунги, балки келажакдаги ижодий йўналишларини ҳам кўрсатиб беради. Комиссия аъзолари ҳам бугун айни шу жиҳатларни эътиборга олиб, талабаларга шу томондан маслаҳатлар бериш кераклигини айтиб ўтдилар.