Қадрли ва азиз фарзандим, Фазлиддин Анваров!

Сизни юксак эътироф – Президентимиз К,арорларига асосан «Мард ўғлон» давлат мукофотига сазовор бўлганингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Юртимизда ёшларга яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўз ижоди ва интилиши билан тенгдошларига намуна бўлаётган Сиз каби, билимли ва иқтидорли талаба-ёшлар билан институт жамоаси фахрланади.

Келгусида ўз ижодингиз ҳамда иқтидорингиз билан юртимиз санъати ривожига муносиб ҳисса қўша оладиган етук ижодкор комил шахс бўлишингизга тилакдошман. Юксак мукофот муборак бўлсин!

Нодирбек Сайфуллаев,
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий
рассомлик ва дизайн институти ректори