men_vaksina_oldim_Sizchi #keling_va_emlaning #virusni_birgalikda_yengamiz

Ассалому алайкум, ҳурматли институт жамоаси!

Маълумки, коронавирусга қарши курашиш соҳасидаги тиббий-илмий изланишлар натижаларига ва олимларнинг фикрига кўра, аҳолини коронавирусга қарши оммавий эмлаш инсон саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда пандемияни жиловлашнинг энг самарали усулидир.

Шу сабабли, институтимиз профессор-ўқитувчилари, барча ходимлари ҳамда ота-оналарининг розилиги асосида талабаларни COVID-19 инфекцияси ва унинг янги турлари билан касалланишларини олдини олиш мақсадида ихтиёрий тарзда эмлаш чоралари йўлга қўйилмоқда.
Ўз навбатида, бир ой аввал мен ҳам вирусга қарши вакцина қабул қилган эдим. Шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, ўтган вақт давомида менда ҳеч қандай салбий таъсири сезилмади.

Азиз талаба ёшлар ҳамда қадрли устозлар!

Аввало, барчангизга мустаҳкам соғлиқ тилаб қоламан ҳамда юртимизда сизу-бизнинг соғлиғимизни ўйлаган ҳолда амалга оширилаётган кенг кўламли эмлаш тадбирларида фаол иштирок этиб, вирусга қарши вакцина қабул қилишингизни ҳамда дўстларингиз ва яқинларингизга ҳам тавсия этишингизни сўраб қоламан. Бу орқали сиз ўз саломатлингизни таъминлаш баробарида, юртимиздаги пандемияни жиловлашга ҳиссангизни қўшган бўласиз!

Унутманг биз нафақат ўзимиз, балки яқинларимиз саломатлиги учун ҳам масъул ҳисобланамиз!

Нодирбек Сайфуллаев,
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий
рассомлик ва дизайн институти ректори