Бугун 2 июль Ўзбекистон Республикасининг Давлат Герби қабул қилинган кун. Бизнинг фахр ва ифтихоримиз рамзига айланган Давлатимиз Гербида халқмизнинг кўп минг йиллик тарихи, орзу-интилишлари, бетакрор табиати, бугунги дориломон кунлар шукуҳи ўз аксини топган.

Қадрли дўстлар, барчангизни ушбу сана билан муборакбод этган ҳолда, шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, инсоннинг Ватанга бўлган муҳаббати унинг давлат рамзларига бўлган муносабатида ҳам ўз аксини топади. Худди шу тарзда биз она диёримизнинг байроғи ва гербини кўрганимизда, мадҳиясини тинглаганимизда қалбимиз бир олам ғурур ва ҳаяжонга тўлиши бежиз эмас.

Нодирбек Сайфуллаев,
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий
рассомлик ва дизайн институти ректори