Абитуриентлар, уларнинг ота-оналари ва яқинлари диққатига!!!

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2021/2022 ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳонларнинг ўтказилиш вақти ва тартиби бўйича видеоқўлланма!

Жорий ўқув йилида касбий (ижодий) имтиҳонлар «Чизматасвир» ва «Композиция» фанларидан ўтказилади ҳамда амалий ишни бажариш учун ҳар бир фанга 160 дақиқадан вақт ажратилади.

Диққат!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида» ги қарорига асосан жорий ўқув йилидан бошлаб, алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда абитуриентдан касбий (ижодий) имтиҳонлардан сўнг мажбурий учта – она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили), математика ва Ўзбекистон тарихи фанлари бўйича Давлат тест маркази томонидан тест синовлари ўтказилиши белгиланди.