Магистратурага кириш синовлари ва баҳолаш мезонлари

 

5А150801

Рангтасвир: дастгоҳли рангтасвир

5А150801

Рангтасвир: маҳобатли рангтасвир

5А150802

Кино ва телефильмнинг тасвирий ечими

5А150803

Мультфильм ва компьютер мультипликацияси

5А150901

Дизайн: интерьерни лойиҳалаш

5А150901

Дизайн: либос ва газламалар

5А151001

Дастгоҳ ва китоб графикаси

5А151002

Хаттотлик ва миниатюра

5А151003

Амалий графика

5А151004

Компьютер графикаси ва бадиий сурат

5А151101

Ҳайкалтарошлик (турлари бўйича)

5А151201

Тасвирий ва амалий безак санъати (турлари бўйича)

5А151202

Санъат асарлари ва меъморий ёдгорликларни таъмирлаш

5А151203

Бадиий кулолчилик

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

        Дастур Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ишлаб чиқилган ва маъқулланган.

 

 

 

 

Тузувчилар: 

Ўзбекистон халқ рассоми, Маҳобатли рангтасвир кафедраси профессори

 

– Р.А.Худойберганов

 

Дастгоҳли рангтасвир кафедраси мудири

 

– Э.Х.Хаитов

 

 

 

                 

 

Тақризчилар:

Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Дастгоҳли рангтасвир кафедраси профессори

 

– С.А.Абдуллаев

 

Дизайн кафедраси мудири

– Н.Р.Маннопова

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

                                                     Кириш

Композиция фани бўйича тузилган ушбу ижодий (касбий) имтиҳон дастури ДТС талаблари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, республикамизда бадиий таълим ислоҳотларини янада чуқурлаштириш, малакали мутахассислар; дастгоҳли рангтасвир, маҳобатли рангтасвир, либос дизайни ва газламаларни бадиий ечими, тасвирий ва амалий безак санъати, санъат асарлари ва меъморий ёдгорликларни таъмирлаш, китоб графикаси, ҳайкалтарошлик, бадиий кулолчилик, кино ва телефильмнинг тасвирий ечими, мультфильм ва компьютер мультипликацияси рассоми, шунингдек, дизайнер кадрлар тайёрлаш борасида уларнинг касбий хусусиятларини ривожлантирувчи,  иқтидорли, ижодкор рассом, дизайнерлик кўникмаларини ўзида намоён қилувчи ва соҳага қизиқиш уйғота олувчи, ўз йўналишини топишда композицияни ўргатувчи фан сифатида зарурият катта.

Композиция фанини ўрганишдан мақсад бўлғуси ижодкор мутахассисларни тасвирий санъатнинг реалистик мактаб анъаналарини ўрганиш, композиция асослари бўйича ишлашда ҳозирги замон тасвирий санъатининг янги қирраларини эгаллаш, яратилган ва яратилаётган бадиий рангтасвир асар таъсирчанлигини англаш, ҳис этиш ва унинг бадиийлигини ошириш, шаклини келтириш, соя ва ёруғликликнинг мутаносиблиги, тонларнинг ўзаро номунособатлигини сақлаган ҳолда, бадиий жиҳатдан етук асарлар яратиш маҳоратини ошириб бориш кўзда тутилган. Композиция асослари ўқитиш масалалари абитуриентларда шаклнинг композиция асосларида ифода воситалари ёрдамида фазовий ифодалаш имкониятларини ўстириш, чизма ва шакл бирлигини боғлашни ҳис этиш ва унинг бадиий ғоясини ошириш, ривожлантириш йўналишларини белгилаб олиш бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан иборатдир. Малакали ижодкор рассом, дастгоҳли рангтасвир, маҳобатли рангтасвир, либос ва газламалар, тасвирий ва амалий безак санъати, санъат асарлари ва меъморий ёдгорликларни таъмирлаш, ҳайкалтарошлик, бадиий кулолчилик, кино ва телефильмнинг тасвирий ечими, мультфильм ва компьютер мультипликацияси, интерьерни лойиҳалаш, дастгоҳ ва китоб графикаси, ҳаттотлик ва миниатюра, амалий графика ҳамда компьютер графикаси ва бадиий сурат рассом мутахассисларини тайёрлашда композиция фанининг аҳамияти муҳимдир.

                                                Асосий қисм

Композиция фанини ўрганишда ижодкор мутахассислар тасвирий санъатнинг реалистик мактаб анъаналарини ўрганиш, дизайннинг замонавий тенденцияларини сақлаш ҳамда ривожлантиришда ҳозирги замон тасвирий санъати ва замонавий дизайннинг янги – янги пағоналарини эгаллаш, яратилган ва яратилаётган бадиий асар (дизайн лойиҳаси) таъсирчанлигини англаш, ҳис этиш ва унинг бадиий ғоясини ошириш, ривожлантириш йўналишларини белгилаб олиш бўйича назарий билимларини  шакллантиришдан иборатдир.

Абитуриентлар композиция фани бўйича мавзуни ёритишда уни  оригинал жиҳатдан топилганлиги, асарнинг композицион ғоявий мазмундорлиги, бадиий ифодани рангтасвир мутахассислигига мослиги, композиция қаҳрамонларини мавзу жиҳатидан тўғри ишланганлиги, чизиқ ва рангларнинг бир-бирига уйғунлиги, элементларни мавзу бўйича тўғри топилганлиги, берилган топшириқни мазмунан тўғри бажарилганлиги, вазифа маъносини тўлиқ очилганлиги, бажарилган ишни хом ашёда маҳорат билан ишланиши, мавзу профессионал даражада тугатилганлиги каби жиҳатларга эътибор қаратиши лозимдир.

Композиция фани бўйича билим, малака ва кўникмага қўйиладиган талаблар

Билим, малака ва кўникмаларга эга бўлиш учун абитуриентлар қуйидагиларни ўзлаштириши лозим: Композиция асослари яратишда ўзига хос хусусиятларини англаш, хомаки чизги, материаллар танланган мавзуга доир бажариладиган ранг, бичимларни мавзу доирасида ифодалиликка хизмат қилувчи тасвирий ашёлар, рангтасвир муҳитини ташкил этувчи тасвирий ашёлар жамлаш, рассом томонидан бажариладиган тасвирий асар сифатида шаклланишида кўплаб қонун қоидаларини ўрганиш ва ижодкор сифатида унга бўйсиниш, рассом санъаткор сифатида эса воқийликка бўлган дунёқарашни белгиловчи фалсафий ва замонавий мушохадани ўстириш, унга риоя этиш ва амалда қўллай билиш учун хизмат қилади.

Композиция (рангтасвир, амалий санъат, графика, ҳайкалтарошлик ва дизайн соҳалари) фанларининг асосий пойдевори бўлганлиги боис, уни мукаммаллиги, шакл ифодалилиги, портрет образ ечимлари ва композиция машқлари талабаларга ғоявий-ижодий ҳамда пластик вазифаларни бажаришларига асос яратади, шу сабабдан композицион вазифаларда образ ечимларини ифодалироқ ва эскизларни янада тугалланган ҳолда бажариш имкониятини туғдиради. Шунингдек, дизайн мутахассислигида композиция восита ва услулларини қўллаш табиат мотивларини, тарихий, анъанавий буюмлар шаклларини услублаштириш мавзулари устида ишлаш, улар асосида янги лойиҳалар яратиш учун хизмат қилади.

Композиция асар ғоясининг яхлитлигини акс эттиришда бадиий асарнинг барча элементларини бир бутунга бириктиришда бўлажак мутахассис лойиҳалаш жараёнида керак бўладиган композиция асослари турлари  унинг қонунлари, усуллари, воситалари ҳақида билимга эга бўлиши

ва нафақат амалий жиҳатдан фойдали, тежамкор, технологик ва техник мукаммал яратишни, балки яратилаётган буюм ҳамда шаклга эстетик, гармоник жиҳатдан бадиийликни излаш унинг қисмларини ўзаро муносабатлари ва нисбатлари ҳақида тушунча беришдан иборат.

  • Композиция фанини ўзлаштириш натижасида абитуриентлар:
  • Композиция бажариш қонун ва қоидалари ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
  • Композиция асослари талаблари, тамоиллари ва усулларини, турли зарур бўлган жиҳозлар мажмуасини;
  • Композиция асослари лойиҳалаш босқичларини, фойдаланиладиган
    материаллар, ашёлар ва уларнинг хоссаларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
  • Композиция асослари тарихий тажрибадан фойдаланиш;
  • текисликда ва шакл, ёруғлик қорамтирлиги, ритм ва ҳаракат, масалалар мувозанатини ҳисобга олган ҳолда тасвирни жойлаштириш;
  • ранг-композициянинг кучли воситаси эканлиги;
  • колорит тушунчаси; иссиқ ва совуқ ранглар;
  • композиция турлари, усуллари, воситалари (симметрия ва асимметрия;
  • ритмик ва метрик такрорланишлар) ҳақида;
  • композиция элементларининг муносабатлари – контраст, тенглик,
    нюанс муносабатлари ҳақида;

 

  • Композиция асослари ишлашда таниқли ижодкор рассомлар асарлари намуналаридан фойдаланиш, турли тамоиллари ва усулларини қўллаш кўникмаларни эгаллаши керак.

Композиция фани бўйича абитуриентларга мавзу комиссия томонидан берилади. Ушбу мавзуда берилган топшириқ бўйича
160 дақиқа давомида ишни якунига етказади.

Композиция мавзуси оригинал жиҳатдан топилганлиги

Композицион асар яратишда тасвирий санъатнинг ўзига хос хусусиятларини англаш, хомаки чизгилар, натура (тасвирланувчи қомат), инсон қиёфаси, яхлит қиёфа, образ, табиат манзаралари, танланган мавзуга доир бажариладиган этюдлар, мавзу доирасида композицион ифодалиликка хизмат қилувчи тасвирий ашёлар, композицион муҳит ташкил этувчи тасвирий ашёлар жамлаш. Декоратив, маҳобатли композиция асарида бадиий образ ечими, композициянинг назарий асоси, унинг бадиий образ яратиш жараёнидаги аҳамияти;

 Композициянинг асосий турлари, ундан асарлар яратишда фойдаланиш;

Пластик таъсирчанлик  қонунлари.

Асарнинг композицион ғоявий мазмундорлиги

Композицияни ўрганишда асар яратишдаги биринчи қадам ижодкорнинг яратаётган асар мавзусининг маънавий ва фазовий ечимини англаши, айниқса, турли ҳаётий мавзуларда асар яратиш ўқув жараёнининг таркибий қисми сифатида малакали мутахассис тайёрлашда унинг аҳамияти катталиги. Бу жараённи бўлғуси ижодкор рассомнинг дунёқарашини шакллантирадиган, мустақил ижодда атроф олам, кундалик ҳаёт воқеа ва ҳодисаларини кузата оладиган, асар композициясининг ишонарли ва ифодали ечимини топишга ўргатиш мақсадини қўяди. Рангтасвирда ғоявий, ижодий ва пластик композициялар ечими, образлари ифодалилиги, жуссалар ритм ҳолатлари ва фазо ечими жиҳатидан янги этап ҳисобланади.

Бадиий ифодани рангтасвир мутахассислигига мослиги

Бу жараёнда тугалланган эскиз бажариш устидаги ишлар бадиий образ яратишдан бошлаб барча тўпланган ашёлар асосида воқеликни бадиий тафаккур этиш, ижодий ўрганиш ҳаётий тассуротларни барча тафсилотлари билан изчил тафаккур этган ҳолда асар қахрамонларининг ифодали ва ишонарли образ қиёфаларини яратиш тажрибасини чуқур эгаллашдан иборат.

Фанда симметрия ва асимметрия, ритмик ва метрик қаторлар, қабул қилинган пропорциялар, силуэт турлари ҳамда чизиқлари, конструктив чизиқлар, конструктив-декоратив чизиқлар, декоратив чизиқлар, ранг, фактура, материал расми, нақши, гули, безаклар ва фурнитура, композицияда контраст, нюанс, кўп фигурали композициялар яратиш, табиат мотивларини услублаштириш, лойиҳаларда услуб тушунчалар муҳим таркиби ҳисобланади.

Турли шаклларни композицион жиҳатдан тўғри ишланганлиги

Бунда уларнинг шаклини аниқ берилишига ва умумийлик хусусиятини назардан қочирмасликка ҳаракат қилиш зарур бўлади. Композиция ҳолатларида шакл бирон қисми юзасининг қисқариши ва бошқасининг катталашиши қандай рўй беришини доимо фикран тасаввур этиб бориш керак.

Чизиқ ва рангларнинг бир-бирига уйғунлиги

Пропорция ўлчовларнинг бир-бирига ва бутун шаклга бўлган нисбати. Абитуриент пропорция ёрдамида буюм ва қомат шаклини кўриши асарнинг композициясини тузишда катта аниқлик киритади. Бунга текислик шакли нисбати, фонга тасвир ўлчами нисбати, гуруҳлар нисбати кабиларни тўғри топилиши керак бўлади.

Асар маъносини тўлиқ очилганлиги

Абитуриентлар томонидан бажариладиган иши тугалланган реалистик бадиий асар сифатида ҳар бир мутахассис кадрнинг ўқув тахсили мобайнида эгалланган тажрибаси асосидаги олган турли билимлари ва касб маҳорати бўйича эришган ютуқлари натижаси ҳамда унинг бадиий имкониятларнинг намойиш этувчи маҳорати, дунёқараши ва касбийлик моҳирлик даражаси махсули сифатида асарнинг тўғри топилганлигига ва тўлиқ очиб берилганлиги ҳисобга олинади.

Мавзу профессионал даражада тугатилганлиги

Композиция (рангтасвир, амалий санъат, графика, ҳайкалтарошлик ва дизайн соҳалари) фанларининг асосий пойдевори бўлганлиги боис, уни мукаммаллиги, шакл ифодалилиги, композиция машқлари вазифаларда образ ечимларини ифодалироқ ва эскизларни янада тугалланган ҳолда бажариш лозим.

  1. Ижодий имтиҳон бўйича Композиция фанига ажратилган вақт

 

Фан номи

Топшириқлар

Берилган вақт

Композиция

Берилган мавзу

160 дақиқа

Абитуриент топшириқни ашёда ишлашни эркин танлайди. Композиция фанидан – 100 баллгача баҳоланади

Абитуриентнинг топшириқ бўйича бажариши лозим бўлган ижодий (касбий) ишлари шартлари қуйидаги кўп балли тизим асосида баҳоланади.

 

Композиция фани бўйича баҳолаш мезонлари

Балллар тақсимоти

1.

Композиция мавзуси оригинал жиҳатдан топилганлиги

1-10 балл

2.

Асарнинг композицион ғоявий мазмундорлиги

1-10 балл

3.

Бадиий ифодани мутахассисликrа мослиги

1-10 балл

4.

Композиция қаҳрамонларини мавзуга мослиги ва тўғри топилганлиги

1-10 балл

5.

Чизиқ ва рангларнинг бир-бирига уйғунлиги ва пластик ечими

1-10 балл

6.

Композиция шаклларини мавзу бўйича тўғри топилганлиги

1-10 балл

7.

Берилган топшириқни мазмунан тўғри бажарилганлиги

1-10 балл

8.

Вазифа маъносини тўлиқ очилганлиги

1-10 балл

9.

Бажарилган ишни ашёда маҳорат билан ишланганлиги

1-10 балл

10.

Мавзу профессионал даражада тугатилганлиги

1-10 балл

 

Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалар бўйича “Апелляция” тартиби

          Абитуриентлар томонидан касбий (ижодий) имтиҳон натижалари бўйича институт қабул комиссиясининг апелляциялар билан ишлаш комиссияси томонидан тушган норозилик (апелляция) аризалари 24 соат давомида кўриб чиқилади.

          Мурожаат мазмунида фақат ўзининг ижодий ишлар, ёзма иш баллари ҳақида бўлса қабул қилинади, лекин бошқа абитуриентлар ҳақида ёзилган шикоят аризалари қабул қилинмайди.

 

ФОЙДАЛАНИЛАДИГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

Асосий адабиётлар

  1. Абдураззоқов А.А. Марказий Осиёдаги маҳобатли  рангтасвир асарлари  (қадимги ва ўрта аср ).Ўқув –услубий  қўлланма .Тошкент, 2002 й.
  2. Ҳудайбергенов. Р. А. “Тасвирий санъатда ранг”. ТДСИ нашриёти, 2004й.
  3. Ҳудайбергенов. Р. А. “Рангшунослик асослари”. Ғ.Ғулом нашриёти,

    2006 й.

  1. Ҳудайбергенов. Р. А. “Композиция”. Шарқ нашриёти, 2007 й.
  2. Юсупов А.А. “Рангтасвирда акварель билан ишлаш техника ва технологияси” Тошкент, 2010 й.
  3. Набиев. М.Н. “Рангшунослик” Тошкент, 1995 й.
  4. Набиев М. Н. “Рангшунослик ва Рангтасвир технологияси” Тошкент, 1995 й
  5. Нозилов Д.А “Марказий Осиё меъморчилигида интерьер”. Тошкент, 2005й

 

Қўшимча адабиётлар

  1. Архитектура композиция назарияси. Ўқув қўлланма. ТАҚИ. Тошкент, 2002 й
  2. Нозилов. Д.А “Композиция асослари” .Дарслик. Тошкент, 2001 й

3.Степанова.А.Р “Объемно-пространственная композиция” Стройиздат,

1993 г.

  1. Эгамов.А “Фирма услуби” ўқув- методик қўлланма.Тошкент, 2006й