Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат стипендиясини таъсис этилди.
Ушбу степендия ҳам ижоджор ёшлар орасида катта қизиқиш уйғотди ҳамда кўплаб истеъдод эгалари степендияга сазовор бўлиш учун ининтилишди. Якунда эса тенгдошлари орасида ўз истеъдоди, билим-салоҳияти билан ажралиб турган 7 нафар иқтидорли талаба “Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат стипендияси”нинг илк ғолибига айланди.

Бугун Ўзбекистон Бадиий академиясининг Анжуманлар залида ғолиблар билан учрашув ҳамда уларга гувоҳномани тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда ғолибларга гувоҳномаларни топширар экан, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур мазкур степендия Муҳтарам Президентимиз томонидан тасвирий ва амалий санъатга берилаётган эътибор самараси эканлигини таъкидлаб, бу ёшлар келажакда албатта, юртимиз бадиий таълими ривожига ҳисса қўша оладиган етук ижодкор бўлишларига тилак билдирди
Қувонарли томони ушбу 7 нафар ғолибдан 4 нафари – Турсунмурод Мусирмонов, Дилшода Ҳошимова, Тоҳиржон Ахмедов Наргиза Йўлдошева Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талабалари ҳисобланади.

– Мен бугун жуда ҳам хурсандман. Ушбу юксак эътирофни аввало, Муҳтарам Президентимизнинг ёшларга яратиб бераётган имкониятлар самараси деб биламан, – дейди Турсунмурод Мусирмонов. – Шу фурсатдан фойдаланиб, таҳсил берган устозларимга, доимо қўллаб-қувватлаб турган институт раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Институт раҳбарияти номидан барча ижодкор ёшларимизни ушбу улкан эътироф билан самимий муборакбод этган ҳолда, келгусида ҳам кўплаб муфаққиятларга эришишларини тилаб қоламиз.