ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРА

1. 17.00.04 – Тасвирий ва амалий безак санъати – 2 та ўрин
2. 17.00.06 – Музейшунослик.Тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш – 2 та ўрин
3. 17.00.08 – Санъат назарияси ва тарихи – 2 та ўрин

МАҚСАДЛИ ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРА

1. 17.00.08 – Санъат назарияси ва тарихи – 1 та ўрин

ДОКТОРАНТУРА

17.00.06 – Музейшунослик. Тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш -1 та ўрин

ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРАГА
ТАЛАБГОРЛАР ҚУЙИДАГИ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТОПШИРАДИ:

1. Ариза;
2. Қисқача биографик маълумотнома;
3. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
4. Олий таълим муассасаси магистратураси дипломи, олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси;
5. Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари;

ДОКТОРАНТУРАГА
ТАЛАБГОРЛАР ҚУЙИДАГИ ХУЖЖАТЛАРНИ ТОПШИРАДИ

1. Ариза;
2. Қисқача биографик маълумотнома;
3. Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун);
4. Олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки хорижий давлатларда унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси;
5. Тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси;
6. Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари.

Таянч докторантура ва мақсадли таянч докторантурага қуйидаги фанлардан кириш имтихонлари топширилади:

1. Мутахассислик
2. Чет тили

Докторантурага талабгорлар мутахассислик бўйича суҳбат асосида қабул қилинади.

Ҳужжатлар (pdf) шаклида тайёрланиб, 2021 йил 15 октябригача Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштирувчи Ягона электрон тизими (http://phd.mininnovation.uz) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда қабул қилинади.

Кириш имтихонлари 1-25 ноябрь даврида бўлиб ўтади.
Мурожаaт учун манзил: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Мироншох кўчаси-123 уй,
Телефон: (8-371) 255-98-39