Бугун Ўзбекистон Бадиий академияси анжуманлар залида 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

Тадбир аввалида академия раиси, Ўзбекистон халқ рассоми, академик Акмал Нур сўзга чиқиб, ўқитувчилик азал – азалдан энг эътиборли ва улуғ касблардан бири эканлигини, устоз ва мураббийлар илму маърифат ва касб-ҳунарни авлоддан-авлодга элтувчи, ўқувчилар қалбини илму зиё нури ила нурафшон этувчи инсонлар эканлигини таъкидлаб, барчани ушбу улуғ байрам билан муборакбод этди.

Шундан сўнг Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Ўзбекистон Бадиий академияси тизимида фидокорона меҳнат қилаётган бир қатор профессор-ўқитувчиларнинг бадиий таълим соҳасидаги самарали хизмати ҳамда ижодкор ёшларни тарбиялашга қўшаётган улкан ҳиссаси эътироф этилиб, уларга Ўзбекистон Бадиий академиясининг дипломлари топширилди.

Эътиборли томони Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида фаолият олиб бораётган бир қатор профессор-ўқитувчилар ҳам ушбу эътирофга сазовор бўлдилар.

Улар билан тарнишинг;
– Кобилова Феруза Насруллаевна – Санъат тарихи ва назарияси кафедраси катта ўқитувчиси;
– Фадеева Татьяна Валерьевна – Театр безаги рангтасвир кафедраси катта ўқитувчиси;
– Максумова Фарида Абдураззаковна – Санъат тарихи ва назарияси кафедраси доценти;
– Тюрин Александр Иванович – Маҳобатли рангтасвир кафедраси доценти;
– Башарова Лайла Қутлуқовна – Тасвирий санъат факультети Миниатюра ва китоб графикаси кафедраси доценти;
– Назаров Бахтиёр Мухаммадиевич – Театр безаги рангтасвир кафедраси профессори;
– Файзуллахон Ахмадалиев – Дастгоҳли рангтасвир кафедраси профессори;
– Кадиров Гафур Кобилович – Маҳобатли рангтасвир кафедраси профессори;
– Йигитали Турсунназаров – Дастгоҳли рангтасвир кафедраси профессори;
– Икрамджанов Акмалджан Тураевич – Дастгоҳли рангтасвир кафедраси профессори;
– Жалолов Баҳодир Фазлетдинович – Маҳобатли рангтасвир кафедраси профессори;
– Абдуллаев Сагдулла Асадуллаевич – Дастгоҳли рангтасвир кафедраси профессори;
– Умарбеков Жавлон Юсупович – Дастгоҳли рангтасвир кафедраси профессори;
– Ташмуратов Мухаммадёр Эргашевич – Дастгоҳли рангтасвир кафедраси профессори;
– Рахметов Сабиржон Гафурович – Дастгоҳли рангтасвир кафедраси профессори.

Фурсатдан фойдаланиб, яна бир бор барча устозларни
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан муборакбод этамиз. Уларга аввало, мустаҳкам соғлик, узоқ умр, келажак авлодни тарбиялашдек шарафли ва машаққатли касбларида улкан муффақиятлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!