“Ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” мавзусида давра суҳбати

“Ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” мавзусида давра суҳбати

 

 

2018-2019-укув йили учун  Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамаси,  Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ёшлар билан ишлаш борасида тасдикланган карор ва фармойишлар асосида олиб борилаётган чора тадбирлар уз вактида амалга оширилмокда.  Шу жумладан, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2018 йил 17 октябрь куни Ўзбекистон  Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги 140-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги ПҚ-3898-сон Қарори ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 04 октябрь 87-02-2816-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида “Ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда бугунги кун ёшларини ватанга муҳаббат, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш каби устувор вазифалар ҳақида сўз юритилди. Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги 44 114 xарбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник  А.Шерғозиев иштирок этди.

 

“Ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” мавзусида давра суҳбати

 

Тадбирни Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Д.Раҳматуллаева очиб бериб, мазкур тадбирни институт профессор-ўқитувчилари, ходимлар ҳамда талабалари учун аҳамияти тўғрисида гапириб, сўзни Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси  Б.Маъруфбоевга берди.

 

“Ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” мавзусида давра суҳбати

 

Б.Маъруфбоев ўз  маърузасида бугунги кунда дунёдаги глоболлашув жараёнлариниг тезлашуви, инсоният хаётига хавф солувчи омиллар, ривожланган мамлакатлар ўртасида  қуролланиш пойгасининг авж олиши ва бошқа мамлакатларнинг ҳаётига тасир этаётганлигини далиллар билан асослаб берди. Бугунги кунда ўзининг тарихини ота-боболарининг ким эканлигини унутиб, турли зарарли оқимларга қўшилиб қолаётган ёшлар ҳам йўқ эмаслиги. Бу холатдан ҳулоса чикариб,  ёшларни ушбу оқимларга кирмаслиги учун мафкуравий иммунитетини шакллантириш,  бунинг учун қилиниши зарур  бўлган ишлар тўғрисида сўз юритди. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон тарихига назар солиб, аждодларимиз нақадар кучли бўлгани, ташқаридан бўлган тахдидларга қатият билан жавоб қайтара олганлиги биз учун ўрнак бўлиши лозимлигини таъкидлаб ўтди.

 

“Ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” мавзусида давра суҳбати

 

Сўнгра сўз Ўзбекистон Республикаси Мудофаa вазирлиги 44 114 харбий қисм командирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник - А.Шерғозиевга берилди. Подполковник - А.Шерғозиев Ўзбекистон Қуролли кучларининг салоҳияти, унинг таркибида хизмат қилаётга мард ўғлонларнинг ҳаёти, эришаётган ютуқлари ҳақида сўз юритди. У ўз сўзида диний экстремизм, ақидапарастлик ва терроризм дунё аҳлининг хавфсизлигига жиддий таҳдиди, ёвуз ниятли кимсаларнинг тарафдорларига айланиб қолаётган айрим ёшларимизнинг нафақат ўз юрти балки дунё тинчлигига рахна солаётгани буни олдини олиш учун, биз ҳар биримиз бугунги кунда ён-атрофимизда содир этилаётган ҳар қандай воқеа ва ҳодисаларга бефарқ бўлмаслигимиз, ёшларга берилаётган имкониятлардан тўғри фойдаланишимиз зарур. Нотўғри йўлдан бораётган ёшларга нафақат ота-оналаримиз балки ўзимиз масъул эканлигимизни ҳис қилишимиз кераклиги ҳақида ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди.

 

“Ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” мавзусида давра суҳбати

 

Тадбир давомида Ўзбекистон Қуролли кучлари ҳақида хужжатли филм намойиши бўлиб ўтди. Филмдан сўнг Подполковник - А.Шерғозиев Ўзбекистон Қуролли Кучларининг салоҳияти, куч-қудрати ва фарзандлариниг ватанпарварлик шижоати билан ҳеч қандай ташқи хавф қарши тик тура олмаслигини такидлади. Шу сабабли ҳам ҳозирги кунда юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Ўзбекистоннинг мард, ватанпарвар фарзандлари бор экан мустақиллигимиз абадийдир деб ўз сўзларини якунлади.

 

“Ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш” мавзусида давра суҳбати

 

Тадбир сўнгида талабалар томонидан берилган саволларга мутахассислар тушунарли ва огоҳликка даъват этган ҳолда жавоб бердилар.

Қизғин суҳбатдан сўнг Миллий рассомлик ва дизайнинститути Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Д.Н.Раҳматуллаева тадбир қатнашчиларига миннатдорчилик билдириб, бу каби давра суҳбатларини тез-тез ўтказиш фойдадан ҳоли бўлмаслигини таъкидлади.

 

 Республикамизнинг барча олий ва урта таълим муассасаларида таълим олаётган талаба ва укувчи ёшларнинг бугунги кунда таълим ва тарбиявий  мухитини маънавий рухда устириш,   уларнинг дунё карашларида замонавий тараккиётни шакллантириш, билим ва тафаккурини юкори даражада устиришда олиб борилаётган бу каби маънавий ва маърифий тадбирлар,  талаб доирасида белгиланган давра сухбатларини утказиб туриш ёшлар учун мухим ахамият касб этади.      

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter