Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма таълим дастурларига 2020/2021-ўқув йили қабули учун имтиҳонлар бўлиб ўтди.

ИнститутдаЖанубий Корея Республикаси Кемён университети билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма таълим дастурлари асосида Дизайн (Либос ва газламалар) таълим йўналиши, Тайланддаги Чаннапатана дизайн институти билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма таълим дастурлари асосида Дизайн (интеръерни лойиҳалаш) ҳамда Дизайн (Либос ва газламалар) таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда.

Бугун ушбу йўналишларда таълим олиш истагида ҳужжат топширган абитуриентлар учун чет тили (инглиз тили) фанидан тест бўлиб ўтди.

Aбитуриентлар учун ҳаяжонли ва муҳим бўлган ушбу жараёнлар фотосуратларда.