Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида бир қатор лавозим тайинловлари амалга оширилди.

Алиева Наргиза Бахтихозиевна Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ўқув-услубий бўлим бошлиғи лавозимига тайинланди.

Наргиза Алиева 1977 йил 3 сентябрь куни  Тошкент вилоятида таваллуд топган. 2019 йилдан бугунги кунга қадар институтнинг Дизайн факультети декани лавозимида фаолият олиб бораётган  эди.

Сангиров Ботир Юсупович Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сектори мудири лавозимига тайинланди.

Ботир Сангиров 1985 йил 8 апрель куни Сирдарё вилоятида таваллуд топган. 2018 йилдан бугунги кунга қадар институтнинг Санъатшунослик факультети декани лавозимида фаолият олиб бораётган  эди. 2019 йилда санъатшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олган.

Акрамова Дилноза Мухтаржановна Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Мониторинг ва ички назорат” бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

       Дилноза Акрамова 1987 йил 21 март куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2019 йилдан бугунги кунга қадар Дизайн факультетида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўйича декан ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган  эди.

Қодиров Қахрамон Рахмонович Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Сиртқи бўлим бошлиғи лавозимига тайинланди.

Қахрамон Қодиров 1968 йил 22 октябрь куни Қашқадарё вилоятида таваллуд топган. 2012 йил 4 сентябрдан бугунги кунга қадар институтнинг Ўқув-услубий бўлим бошлиғи лавозимида фаолият олиб бораётган  эди

Жуманиязов Шихназар Раҳимберганович Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети декани лавозимига тайинланди.
Шихназар Жуманиязов 1987 йил 30 май куни Хоразм вилоятида таваллуд топган. 2011 йилдан бугунги кунга қадар институтнинг “Маҳобатли рангтасвир” кафедраси мудири лавозимида фаолият олиб бораётган эди. 2019 йил ОАК доценти илмий унвонига сазовор бўлган.

Нишанова Сайёра Джураваевна  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Дизайн факультети декани лавозимига тайинланди.

Сайёра Нишанова 1967 йил 25 апрель куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2014 – 2020 йилларда  Яккасарой енгил саноат касб-ҳунар коллежи директори лавозимида ишлаган. 2020 йил 16 июлдан бугунги кунга қадар институтнинг “Мониторинг ва ички назорат” бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб бораётган  эди.

Саидова Сайёра Жўраевна  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультети декани лавозимига тайинланди.

Сайёра Саидова 1968 йил 14 ноябрда Сурхондарё вилоятида таваллуд топган. 2008 йилдан бугунги кунга қадар институтнинг Амалий санъат факультети декани лавозимида фаолият олиб бораётган  эди.

Хайтметов Дилшоджон Тўраевич Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат факультети декани вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

Дилшоджон Хайтметов 1979 йил 5 июнда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2019 йилдан бугунги кунга қадар институтнинг “Бадиий кулол ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси мудири лавозимида фаолият олиб боряпти.

Умарходжаева Маъмура Каримбаевна Дизайн факультети Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўйича декан ўринбосари лавозимига тайинланди.

Маъмура Умарходжаева 1981 йил 14 июль куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2018 йил 1 ноябрдан институтнинг Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сектори мудири лавозимида фаолият олиб бораётган  эди.

Хаитов Эшмамат Хақбердиевич Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси мудири лавозимига тайинланди.

Эшмамат Хаитов 1973 йил 5 апрель куни Қашқадарё вилоятида таваллуд топган. 2019 йилдан бугунги кунга қадар институтнинг Тасвирий санъат факультети декани лавозимида фаолият олиб бораётган  эди.