“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг видеоконференция шаклида ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқи” келажакдаги халқаро муносабатлар асосидир”

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 75-юбилей сессиясидаги нутқи юртимиз ва жаҳон жамоатчилиги томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Нуфузли давлат ва жамоат арбоблари ҳам бу нутқнинг нечоғли муҳим воқеликка айлангани ҳақида ўз фикр-мулоҳозаларини баён этмоқда.

Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтида “Ижтимоий фанлар, педагогика ва касбий таълим” кафедраси томонидан институт магистрант талабалари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг видеоконференция шаклида ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида нутқи” келажакдаги халқаро муносабатлар асосидир” мавзусида онлайн конференция ташкил этилди.

Маърузада Президентимиз томонидан кўтарилган ташаббускорлик ва Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги истиқболли режаларининг моҳият – мазмуни ва Пандемия шароити ва уни олдини олиш масалалари, Мамлакатимизда иқтисодий-ҳуқуқий ислоҳотлар натижалари, Бугунги кунда Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлаш соҳасида ҳам самарали ҳамкорлик олиб борилиши, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Глобал антитеррор стратегияси муваффақиятли амалга оширили, Афғонистонда «Беқарор ва вайронкор вазиятдан – тинчлик ва бунёдкорлик сари» деган дастуриламал тамойилга кўра иш олиб бориш ташаббуси, Афғонистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига кўмак бериш масалалари, Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди сифатида фаолият юритиши масалаларига тўхталиб ўтди. Онлайн конференция жонли мулоқот асосида ташкил этилди.

Маъруза якунида талабалар билан фикр алмашилди.