Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтида навбатдаги онлайн йиғилиш бўлиб ўтди

Йиғилиш аввалида институт ректори Нодирбек Сайфуллаев жорий йил 23 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 75-юбилей сессияси жаҳонда вужудга келган эпидемиологик вазият муносабати билан видеоанжуман шаклида бўлиб ўтганинин айтиб ўтди.  Ушбу юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларда иштирок этиб, Ўзбекистон тарихида илк марта давлат тили – ўзбек тилида нутқ сўзлаган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этгани ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини белгилаб берганини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, 30 сентябрь куни институтда ушбу нутқнинг мазмун-моҳиятини институт профессор-ўқитувчилари ҳамда ходимлари ўртасида янада кенгроқ тушунтириш мақсадида семинар ўтказилишини ҳам маълум қилди.

Йиғилиш давомида 2020-2021 ўқув йилида масофавий таълим платформаси орқали ўқув жараёнини ташкил этиш даражаси ва платформадаги  профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг давомати, кафедраларда 2020-2021 ўқув йили учун бажарилаётган ва режалаштирилган инновацион корпоратив ҳамкорлик масалалари, институт веб-сайтини янги структурадаги маълумотлар базаси  билан бойитиш, мониторинг ва ички назорат бўлими томонидан ҳужжатлар ижро интизоми бўйича ўрганиш натижалари ва бошқа бир қатор институт ҳаётига тегишли бўлган муҳим масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Ушбу масалалар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Булар бўйича йиғилиш қатнашчилари ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди ҳамда тегишли қарорлар қабул қилинди.