2018-2019 ўқув йили магистратура мутахассисликлари талабалари ва институт раҳбарияти билан учрашуви


2018 йил 29 сентябрь куни институтнинг мажлислар хонасида 2018-2019 ўқув йилига институтнинг 12 та магистратура мутахассислиги бўйича қабул қилинган 1-курс магистрлар билан институт ректори Х.Р.Аминов, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор С.Ш.Алиева, Ўқув ишлари бўйича проректор Б.Б.Хаджиметов, Илмий бўлим сектори мудири М.Умархўжаева, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Д.Н.Раҳматуллаева ва жорий ўқув йилида магистратура мутахассисликларига қабул қилинган талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувни институт ректори Х.Р.Аминов кириш сўзи билан очиб берди, магистрлик сафига қабул қилинган талабаларни чин дилдан қутлади.  Ўз ўрнида институт ректори магистрларга хозирги замон талабига муносиб мутахассислар бўлиш, илмий фаолият ва амалий тадқиқотларни самарали юритишда, илмий педагогик фаолиятни олиб боришда мутахассисликлар бўйича сабоқ берувчи педагогларнинг билим ва малакаларидан ўзлари учун керакли бўлган маълумотларни тўлақонли олишга, илмий-ижодий фаолиятда ўзларини ҳар томонлама ижобий кўрсата билишларига, илмда тинмай изланишлар олиб боришга даъват этди. Сўнгра институт  ўқув ишлари бўйича проректор Б.Б.Хаджиметов педагогик фаолиятга алоҳида эътибор қаратишлари, магистрлар томонидан ижодий жараённи бевосита ўқув-услубий жараён билан боғлиқлигини таъминлаш, илмий раҳбар ва илмий маслаҳтчилар билан ҳамфикрликда ўқув жараёнларида иштирок этиш, кафедрада юритиладиган ўқув-меъёрий хужжатлар билан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томнидан қабул қилинаётган  ва жараёнларга тадбиқ этилаётган фармонлар, қарорлар,  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Бадиий Академияси томонидан ОТМ фаолиятини янада самарали юритиш ва такомиллаштириш бўйича ижро учун юборилаётган модемномалар, хатлар, буйруқлар  билан узлуксиз танишиб бориш, бевосита кафедраларда уларнинг ижроси бўйича иштирок этишларини тавсия этдилар. Ўз навбатида институт илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор С.Ш.Алиева магистрларнинг илмий фаолиятига қўйилаётган ҳозирги замон талаблари, илмий-ижодий-амалий фаолият билан бирга  инновацияларни жорий қилиш, турли халқаро ва республика илмий грант лойихаларида иштирок этиш ва шу билан бирга “Магистратура тўғрисида”ги Низом талабларига тўла риоя қилиш, илмий фаолият замирида МД оид халқаро ва республика миқёсида илмий мақолаларни мунтазам ёритиш боришни сўради. Магистратура бўлими бошлиғи Н.Б.Алиева томонидан ВМнинг 2015 йил 2 мартдаги 36-сонли “Магистратура тўғрисда”ги Низом боблари, бандлари тўғрисида магистрантларга тақдимот ўтказилди. Тадбир сўнггида магистрлар айни фаолият билан боғлиқ ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар ва раҳбарлар томонидан тегишли жавобларни тўлиқ олдилар. Тадбир кўтаринки кайфиятда якунланди.

Магистратура бўлими бошлиғи  Н.Б.Алиева