Seminar


Бугун 2019 йил 13 март  куни Камолиддин Беҳзод номли Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультетида 17.00.06-Музейшунослик.Тарихий-маданий объектарни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ихтисослиги бўйича 2-курс таянч докторанти (PhD) Гулираъно Орифжонова томонидан “Жаҳон этнография музейлари таснифи” мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда институт ректори Нодирбек Бахтиёрович Сайфуллаев, институт илмий ва инновация ишлари бўйича проректори Сурайё Шариповна Алиева, илмий бўлим бошлиғи Маъмура Умарходжаевалар, “Музейшунослик” кафедраси профессор-ўқитувчилари, Музейшунослик  йўналиши 3-курс 055-16-гуруҳ, 2-курс 059-17-гуруҳ ҳамда Санъатшунослик йўналиши 3-курс 053-16-гуруҳ талабалари иштирок этишди.

Семинар мавзуси жаҳон музейлари этнографик музейлари таснифига бағишланган бўлиб, жаҳон этнография музейларнинг ривожланиш тарихи, уларда этнографик предметларни экспозицияга қўйиш методлари хусусида фикр ва мулоҳазалар баён этилди.

Тадқиқотчи томонидан жаҳон этнография музейлари, музейлар коллекцияларини ташкил қилувчи экспонатларнинг тавсифи, уларни шакллантирган омиллар изчиллик асосида очиб берилди. Семинар давомида жаҳон этнография музейларида этнографик экспозицияни шакллантиришга доир муаммолар очиб берилди. Муаммоларнинг ечимларига доир таклиф ва фикр-мулоҳазалар илмий тарзда ёритиб берилди.

Семинарда нафақат жаҳон этнографик музейларида сақланаётган экспонатларни кўргазмага қўйиш тамойилларини ўрганилиши ҳам ўрин олган. Бу тадқиқотчини мавзу доирасида майда деталлар ва маълумотларни чуқур ўрганганлигини кўрсатади. Бундан ташқари жаҳон этнографик музейлари экспозицияси қиёсий тарзда солиштириб ўрганилганлиги ҳам семинар мувафаққиятини таъминлади. Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди. Семинар сўнггида “Музейшунослик” кафедраси професор ўқитувчилари ўтказилган семинар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.