«Book challenge». К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев шахсий китоблар тўпламини мактабга совға қилди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинганди.

         К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек  туманидаги ўзи таҳсил олган 241-мактабга ташриф буюриб, таълим олган даргоҳга шахсий кутубхонасидан 30 дан ортиқ илмий, илмий -оммабоп ва бадиий китоблар тўпламини совға қилди.

«Book challenge» бевосита давлатимиз раҳбарининг миллатимиз ва маънавиятимиз келажагини ўйлаб бошлаган илм марафонини ташкил этиш ташаббусига мувофиқ янги лойиҳадир. Ушбу тадбирда институт ректори Н.Сайфуллаев институт ва мактаб ҳамкорлигини йўлга қўйиш, халқ рассомлари кўргазмаларини, маҳорат дарсларини ташкил этиш, истеъдодли ёшларни тарбиялаш, китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, улуғ боболаримизга муносиб авлод бўлиш, китобхонлик маданиятини шакллантиришга хизмат қилиши ва анъанага айлантириш зарурлигини таъкидлади.

Зеро, китобга меҳр қўйган маърифатли миллатнинг келажаги буюкдир!