Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Реклама ва амалий графика” кафедраси катта ўқитувчиси Жасур Жумаев 15 та ижодий ишланмалари билан “Innoweek-2018” халқаро кўргазмада иштирок этди ҳамда сертификат билан тақдирланди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 апрелдаги ПҚ-3682-сон “Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳаларни амалий жорий қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг 1-банди ҳамда 2018 йилнинг 7 майдаги ПҚ-3698-сон ПҚ-3698-сон “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорнинг 10-бандига мувофиқ, 2018 йилнинг 22-26 октябр кунлари Инновацион ғоялар ҳафталиги – “InnoWeek.Uz”  доирасида “Халқаро интерактив ғоялар ярмаркаси” ташкил этиш кўзда тутилган эди. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Реклама ва амалий графика” кафедраси катта ўқитувчиси Жасур Жумаев 15 та ижодий ишланмалари билан “Innoweek-2018” халқаро кўргазмада иштирок этди ҳамда сертификат билан тақдирланди.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда уста ҳунармандларимиз фойдалатган сомоннинг қадимги номи курз бўлиб, ҳозирда эса сули номи билан юритилади. Бир қарашда ҳеч кимга фойдасиз туюлган бу кўримсизгина ўсимликдан ноёб асарлар яратиб келаётган Ж.Жумаев аждодларимиздан қолган афсона, ривоятлар қаҳрамонлари, бетакрор обидаларимиз, гўзал табиатимиз манзараларини ўз асарида гавдалантиради.

Ҳафталик давомида  унинг сомон санъати асосида яратилган асарлари қатнашчилар ва томошабинларда катта таассурот уйғотди.

Гулираъно Орифжонова,

МРДИ “Ёш олимлар ва ижодкорлар Кенгаши” раиси