Рахим Ахмедов Ахмедович

Рахим Ахмедов Ахмедович (26.07.1921  – 2008,Тошкент) Тошкент шаҳрида таваллуд топди. Тошкент бадиий рассомлик билим юртида 1937 – 41-йилларда Хикмат Рахмонов ва Малик Набиевлар  қўлида ўқиди. Уруш йиллари Шимолий Кавказ фронтида  харбий хизматда бўлиб тарғибий ишларда қатнашиб    портретлар ишлади. Уруш тугаб Тошкентга қайтгач Рассомлик билим юртида ўқишини давом эттириб шу ердан 1947  йили Ленинградга (ҳозирги Петербургга) И.Репин номидаги Рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъморлик институтига ўқишга юборилди.   И.А.Серебрянний, А.А. Мильников, Ю.Н.Непринцев  каби етук рус рассомлари қўлида ўқиб «Халқ хофизи» номли диплом иши билан 1953 йили институтни тугатди.

Тошкентга қайтган рассом  ўз ижодини биродарлик анъаналарига содиқ
холда асарлар яратиш билан бошлади. Илк асарларида академия тамойиллар етакчи
ўринни эгаллайди. Уларда хис туйғулардан кўра ақл, мантиқий фикр юритишга
мойиллик кучлилик қилади, хикоянавислик унинг асарларининг кўп сўзлилигида
кўзга ташланади. 1955 йили яратган «Биринчи маош» картинаси шу ўринда эьтиборга
лойиқ. Асар композицион тузулиши рус демократик санъати анъаналарида, энг
аввало биродарлик композиция тузиш тамойилларида  асосида социалистик реализм методи рухида
яратилган. Асар сюжети содда. Унда ўзбек ишчиси оиласида содир бўлган воқеа,
ишчи фарзандининг биринчи маош олган куни қаламга олинган….  «Биринчи маош»1953  иллюстрацияси ва тахлили

Р.Ахмедов илк асарларида ўқиш пайтида олган,
ўзлаштирган билимларини намойиш этиш билан бирга аста асарларида индивидуал
ўзига хослик пайдо бўлабошлаганлиги назарга туша бошлади. Бу хол рассомнинг ранг
танлаши, асар композицион ечимининг ва образ характерининг очилишида эди.
Яратилган  ҳарбир асарида унинг хис
туйғалари,борлиққа бўлган муносабатининг ифодалашга интилиши  шу изланишларда муҳим эди. Ижтимоий ғоя ва
давр мавкурасидан фарқли ўлароқ 
ижодкорнинг борлиққа муносабатини ифодалашга интилиши кейинги ишларида
янада ривожланиб борди.   Аста ўйчан,
мулохазали, ҳаётни аччиқ-чучуклигини тотиган шахслар унинг асарларида ўз аксини топа борди……

Р.Ахмедов
ижодий йўли унинг педагогик фаолияти билан чамбарчас боғлиқ.Рассом ўқишни
тагатгач Тошкентдаги Театр ва рассомчилик институтининг Бадиий рассомлик
бўлимида талабаларга сабоқ бериб ёз ойларида Тошкентнинг сўлим  Бурч мулла, Хумсон, Оқтошда дала амалиётини
олиб бортш жараёнида у табиатни чуқурроқ хис эта бошлади.Ишлаган
композицияларида инсон ва табиат уйғунлигидаги 
узвий боғлиқлик  аксини топа
борди. «А. Тоштемиров портрети» (1956),  «Кекса колхозчи портрети» (1956),
«Она ўйлари» (1956) каби дастлабки жанрли портретларида шу фазилатлар ўз ифодасини топган «Она ўйлар»
композициясида (1956)   дарахт соясида,      ёритилган ховли фонида ўтирган аёл-она
қиёфасида инсон рухий гузаллигини ифода этада Кўпни кўрган бардам хиссиётга
бой, жўшқин, ҳаёлотга чўмган инсон гавдаланади.»Она ўйлари» (1959)
«Ёш механизатор», «Механизатор» портрети 1960) «Далада
ҳам солдатда 1960) каби портрет композицияларида ….»Оналик тонги»
(1962 ДСМ) асарининг қаҳрамони – ёш она сиймоси бўлиб, эрта тонг падлласидаги
табиатнинг шоирона холати билан органик равишда куйилиб кетган
кўринади.»Кўшиқ»(1962) асарида мунгли, хайратли куй эшитилгандай
бўлади. Асар ўзининг ранг
муносабатларида даструхон атрофида тўпланганларнинг рухий кайфиятини юзага
чиқаради.