Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида “Биз радикализм, миссонерлик ва прозелитизмга қаршимиз” мавзусида ўтказилган тадбир

2019 йил 10 апрель куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Ёшлар ижод маркази”да Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан тасдиқланган “Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 16-банди ҳамда вазирликнинг 2019 йил 11 мартдаги 87-01-193-хат ижросини таъминлаш мақсадида институтида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида “Биз радикализм, миссонерлик ва прозелитизмга қаршимиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Б.Хаджиметов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи  С.Расульмухамедова, Тасвирий санъат факультети декани, А.Юсупов, Амалий санъат факультети декани С.Саидова, Ижтимоий фанлар кафедраси  Д.Джуманиёзова, Рус Православ черкови вакили  О.С.Шковородюк, Ўзбекистон халқаро Ислом академияси Ислом тарихи ва манбашунослиги кафедраси  докторанти М.Т.Жўраева, институт профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этишди.

Давра суҳбатини институт Ўқув ва тарбиявий ишлар проректори Б.Хаджиметов кириш сўзи билан очиб берди.  Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, институтда бу борада кўпгина амалий тадбирлар ўтказиб келинаётганлиги ҳақида тўхталиб, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларни тўғри йўлдан оздиришга ҳаракат қилаётган турли бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш, зарур вақтда ана шундай кучларга қарши маърифат, илм билан қарши курашиш кераклиги юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчиларини таклиф этилган мутахассис билан таништирган ҳолда сўз навбатини Рус Православ черкови вакили Шковородюк Олег Степановичга берди.

Рус Православ черкови вакили Шковородюк Олег Степанович Миссионерлик сўз борар экан, аввало ушбу тушунчанинг луғавий маъносини тушуниб олиш муҳим аҳамиятга эга экалигини алоҳида қайд этиш лозим. Ушбу сўз лотин тилидаги «missio» феълидан олинган бўлиб, «юбориш», «вазифа топшириш», миссионер эса “вазифани бажарувчи” деган маъноларни англатади. Миссионерлик эса белгиланган вазифаларни ҳал қилишга қаратилган назарий ва амалий фаолият мажмуини билдиради. Бугунги кунда миссионерлар ўз тарғибот фаолиятларида янги, замонавий усул ва воситалардан, жумладан, замонавий теле, аудио, видео, радио ва компьютер технологияларидан кенг фойдаланмоқдалар. Миссионерликда маҳаллий тилларда христианликни тарғиб қилувчи адабиётларни чоп қилиш ва тарқатиш  ҳам энг кўп қўлланиладиган усуллардан бири ҳисобланади.

 Миссионерлик ва прозелитизм глобаллашув жараёнида маънавий-мафкуравий таҳдид воситаси бўлиб, аввало, жаҳондаги муайян кучларнинг геополитик мақсад ва манфаатларига йўналтирилган холда олиб борилмоқда. Шунинг учун ҳам бугунги кунда Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуриш жараёнларида миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғояларини фуқаролар онги – тафаккурига  сингдиришга, уларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришга муҳим эътибор берилмоқда

Бугун республикамизда 16 конфессияга (Ислом, Рус православ черкови, Рим-католик черкови, Немис-лютеран черкови, Арман-апостол черкови, Тўлиқ инжил христианлари, Евангель-христиан баптистлар черкови, Новоапостол черкови, Еттинчи кун адвентистлари, “Голос божий”, Иегово шоҳидлари, Корейс протестант черковлари, Яҳудийлик, Баҳоийлик, Кришнани англаш жамияти, Буддавийлик) мансуб 2224 та диний ташкилот расман фаолият олиб боради. Жумладан, 2037 та масжид, 2 та марказ, Тошкент ислом институти, 9 та ўрта махсус ислом билим юрти, шунингдек, жами 175 та ноисломий диний ташкилот, жумладан, Православ ва Протестант семинариялари фаолият кўрсатмоқда.

Ўзбекистон халқаро Ислом академияси Ислом тарихи ва манбашунослиги кафедраси  докторанти Жўраева Мадина Тўрабоевна ўз сўзида қуйидагилар ҳақида гапириб ўтди:  XI аср бошларида миссионерлик ва прозелитизм ғояси тинчлик ва барқарорлик, миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенгликка бевосита таҳдид кўрсатаётган хатарли ғоялардан бирига айланмоқда.  Дин, эътиқод масаласи инсоният ҳаётида доимий муҳим аҳамият касб этади. Аммо ундаги муаммо шундан иборатки, дин тарғиботи ижобий ёки салбий мақсадларга қаратилиб, маълум бир диннинг ёйилиши, инсонларнинг онгига сингдирилишида миссионерлар алоҳида ўрин тутиши мумкин. Бугунги кунда Ўзбекистон диний бағрикенглик ва муроса борасида нафақат МДҲ давлатлари, балки бутун дунёга намуна бўлмоқда. Бу ҳақда дунё миқёсида катта обрў ва нуфузга эга бўлган инсонлар ҳам юртимизга зиёратлари вақтида таъкидлаб ўтмоқдалар. Албатта, халқимизга хос бу хислатлар бир зумда пайдо бўлган эмас, балки узоқ тарихий жараёнларнинг натижасидир.

Миссионерларнинг бугунги кундаги фаолияти ҳеч бир минтақа, ҳеч бир давлат бундай таҳдиддан  ҳоли эмаслигини кўрсатади. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун эса миссионерликнинг моҳиятини тўғри ва чуқурроқ англаш, уни бартараф этиш йўлида мақсадли, тизимли ва тадрижий фаолият олиб бориш зарур бўлади.

Тадбир доирасида Миссионерлик ҳақида видео филм намойиш этилди.

Тадбир сўнгида институт профессор-ўқитувчилари мавзу юзасидан ўз фикрларни билдиришди.

Шунингдек,  талабалар мутахассисларга саволлар билан мурожат қилишди ва ўзларига тегишли хулосаларни чиқариб олишди.

Қизғин суҳбатдан сўнг Миллий рассомлик ва дизайнинститути Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи С.Расульмухамедова тадбир қатнашчиларига миннатдорчилик билдириб, бу каби давра суҳбатларини тез-тез ўтказиш фойдадан ҳоли бўлмаслигини таъкидлади.