Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллигига бағишланган давра суҳбати

2019 йил 10 апрель куни институт Соҳибқирон  Амир Темур  таваллудининг 683 йиллиги бағишлаб “Ахборот ва таълим тарбия соатлари” доирасида Дизайн факультетининг барча гуруҳларида давра суҳбатлари ўтказилди.  Ушбу санага бағишлаб ўтказилган давра суҳбати ижтимоий фанлар кафедраси, педогогика фани ўқитувчилари ҳамда мураббийлар кенгаши аъзолари раҳбарлигида  олиб борилди.

Буюк саркарда Амир Тумурнинг тарихий аҳамиятга молик шахс сифатида эл-юрт учун кўрсатган жонбозликлари ҳақида кенг қамровли фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, саркарда, давлат арбоби Амир Темурнинг жамият тарихида давлат бошқарувидаги сиёсати, иқтисоди,  у қолдирган маданий меъросларнинг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида талабаларга ҳужжатли фильм намойиш этилди.