Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини ўрганиш бўйича ўтказиладиган давра суҳбати

Жорий йилнинг 19 апрель куни соат 15.00 да Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг анжуманлар залида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини ўрганиш бўйича ўтказиладиган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 26 февралида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил    28 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасининг мазмун–моҳиятини олий таълим муассасалари талабаларига кенг миқёсда тушунтириш ишларини ташкил этиш тўғрисида”ги 190-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида қатор ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, институт профессор-ўқитувчилари ва талабалари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисига Мурожаатномасини ўрганиш ва кенг жамоатчилик ўртасида тарғиб этишга қаратилган  давра суҳбати тадбири ташкил этилди.

Дастур икки қисмдан иборат бўлиб: 14:30-15:00да “Юртим-фаҳрим” деб номланган  кўргазма намойиши бўлиб ўтди ва мазкур кўргазма билан тадбир иштирокчилари таништирилади. Кўргазма институтнинг Тасвирий санъат факультети ва Амалий санъат факультети талабаларининг мавзу доирасида тўпланган ижодий намуналари намойишидан иборат.  15:00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси”ни ўрганиш бўйича давра суҳбати тадбири бошланди. Тадбирни институт ректори Нодирбек Сайфуллаев кириш сўзи билан очиб берди.

У Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 28 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасини ўрганиш бўйича махсус дастур асосида институтнинг барча таълим йўналишлари ва мутахассисликлар учун 8 соатлик (4 соат интерактив маъруза машғулоти, 4 соат таҳлилий – амалий машғулот) махсус курсни бакалавриат ва магистратура босқичларининг таълим йўналишлари ва мутахассислари кесимида талабаларга махсус курс сифатида ташкил этилганлиги ҳамда ўз вақтида бажарилаётган ишлар самаралари ҳақида сўзлади.

Шундан сўнг, сўз  навбати  сиёсий фанлар доктори, профессор (ЎзДЖТУ)  Нарзулла Жўраевга берилди.

У ўзининг “Мурожаатноманинг сиёсий ва ижтимоий моҳияти” мавзусида маърузасини тинглаб эшиттирди. Юртбошимиз “Мурожаатномаси”ни барча соҳаларда кенг тадбиқ этиш нима учун керак?, президентимиз ўзинг  етакчи сиёсатида нима учун янгича мурожаатнома усулини қўллади? каби қатор саволларга жавоб берди.

Навбатдаги сўз тарих фанлар доктори, профессор (ТИКХММИ) Шоҳиста Ўлжаевага берилди.

У “Ижтимоий соҳанинг янада ривожлантириш борасидаги вазифалар” мавзусида маъруза қилди. Юртимиз тинчлиги ва ҳамжиҳатлиги таъминлаш, сиёсий иқтисодий ривожланиши йўлида халқаро алоқалар ҳамкорлигини кенгайтириш, халқ билан мулоқот, уларнинг имкониятларини ўзрганиш баробарида халқ фаровонлиги учун яратилаётган шар-шароитлар,  барча соҳаларда очилган кенг имкониятлар масалаларида тўхталиб ўтди.  Бундан ташқари ривожланиб бораётган жамиятда таълим тизимига қаратилган масалалар, унда  соҳа доирасидаги  ўзгаришлар, амалга ошириб борилаётган қатор ишлар борасида сўз борди.

Мавзу асосида тингланган маърузадан сўнг, мурожаатнома юзасидан давра суҳбатини ташкил этувчи савол –жавоблар,  мунозалар ва киритилган таклифлар борасида суҳбат олиб борилди.  Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Мазкур давра суҳбати якунида тадбир мавзусини ёритишда меҳмон сифатида таклиф этилган маърузачиларга фаол иштироки учун моддий  ва маънавий рағбатлантириш мақсадида институт раҳбарияти томонидан ташаккурнома тақдим этилди.