“Тасаввуф ва тасвир” мавзусидаги ижодий кўргазма


Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институти, Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ минниатюра санъати музейи ҳамкорлигида жорий йилнинг 15 май санасида “Тасаввуф ва тасвир” номли замонавий санъатда тасаввур ғоялари акс этган ижодий асарлар кўргазмасин  ташкил этди.

 Тасаввуфда муқаддас ҳисобланган еттилик ва у билан боғлиқ қарашлар (етти  пир, етти қадам, етти сайёра, еттинчи осмон, етти ранг, етти кун)нинг турли бадиий образлар воситасида ифодаланиши кўргазмадан ўрин олган асарларда ўз аксини топган.

Ушбу кўргазманинг ташкилотчи раҳбарлари санъатшунослар И.Абдураҳмонов, А.Рахматуллаева, З.Асқарова.

Мазкур кўргазмада 50 дан ортиқ ижодий ишлар намойиш  этилган. Унда юртимизнинг етук ижодкорларидан Акмал Нурнинг “Лаҳзалик”, “Ҳаётим”, “Дарвешнинг оқ орзуси”, “Комиллик сари” асари, Файзулла Аҳмадалиевнинг “Ҳизр”, “Жаҳонгашталар”, “Шарқ файлусуфлари”, “Баҳовуддин Нақшбандий” асари, “Бу дунё” инстоляцияси, Хуршид Зияхановнинг “Оқшомдаги гулар”, “Лайлат ул – қадр кечаси”, “Кутиш” асарлари, Беҳзод Ходжиметовнинг “Шайх Санъон учлик асари, Азат Юсуповнинг “Шайтон ва фаришта” асари, Дилшод Азизовнинг Хушхабар”, “Номоз”, “Рақсга тушаётган дарвешлар”асарлари, Ўктам Саидовнинг Сўнги йўл”, “Итоат”, “Ўтган кунлар”, “Норвон” асарлари,  Ботир Ҳакимовнинг “Озодлик” ҳайкали, Нозима Қаюмийнинг “Гардиш”, “Мадраса қурилиши”, “Бобурнома”, ”Изҳор”, “Ранглар олишуви” асарлари, Чарос Пайзиеванинг ”Ибн Сино” асари, Феруза Эркабаеванинг “Нодирабегим” асари, Сардор Маҳкамовнинг “Ҳаёт” асари, Шерзод Солиевнинг “Туш”, ”Анор” ҳайкали каби тасаввуф ғояси акс этган ижод намуналари ўрин олган.

Кўргазма экпозициясидаги ишларнинг аксариятида Ҳирот, Самарқанд ва Бухоро миниатюраларида сўфийлар, шайхлар, авлиёлар, пиру-муршидлар, дарвешлар, қаландарлар, зоҳидлар, мусофирлар, образлари кўп ишланган. Бир қатор минниатюраларда сўфий, шайх образлари жигаранг, тўқ яшил, кўк ёки мовий рангларда  олди очиқ, кенг, оддий чакмонда тасвирланган. Аммо турли миниатюра мактабларида ишланган суфийлик  мавзусига ҳар хил ёндашилган. Бу уларнинг тасвир услублари, қўлланилган ранглари ва бадиий ечимларида ҳам яққол кўзга ташланади. Бугунги кунда замонавий рангтасвир, ҳайкалтарошлик ва минниатюра санъатида мавзуга турли нуқтаи – назардан ёндошаётган ижодкорлар талайгина.