Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ОИВ/ОИТС касаллиги, Гиёҳвандлик, ичкилибозлик, таъмаки чекиш каби иллатларнинг олдини олишга қаратилган “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” мавзусида ўтказилган тарғибот тадбири

2019 йил 29 май куни институтда ОИВ/ОИТС касаллиги, Гиёҳвандлик, ичкилибозлик, таъмаки чекиш каби иллатларнинг олдини олишга қаратилган “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” мавзусидаги тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда  Республика Спид маркази инфекционист шифокори  Г.Ҳамраева, институт Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи С.Расульмухамедова, Тасвирий санъат факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Т.Нишонбеков, Амалий санъат факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ф.Хасанова, Тасвирий ва амалий санъат факультети профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирни Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи С.Расульмухамедова кириш сўзи билан очиб, кун тартибидаги мавзу билан тадбир иштирокчиларни таништирди.  Шунингдек,  тадбирдан кўзланган асосий мақсад, ҳозирги кунда бутун жаҳонда миллионлаб инсонларнинг умрига зомин бўлаётган, кўплаб оилаларнинг тинчлигини бузаётган  ва шу билан биргаликда дунёдаги давлатлар иқтисодига катта  зарар етказаётган ОИВ инфекцияси ўзининг оқибатлари билан инсониятнинг энг долзарб муаммоси бўлиб келаётганлиги  сабабли талаба-ёшлар орасида бунга қарши курашиш кераклигини тушунтиришдан иборат эканлигини таъкидлаб, институтда ҳам бу борада кўпгина амалий тадбирлар ўтказиб келинаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтиб, сўз навбатини Республика Спид маркази инфекционист шифокори Ҳамраева Гавҳар Ботировнага берди.

Республика Спид маркази инфекционист шифокори Ҳамраева Гавҳар Ботировна, бугунги кунда дунё давлатларини ташвишга солаётган ОИВ инфекцияси касаллиги-одамнинг иммунитет тансиқлиги вируси келтириб чиқарадиган сурунгкали юқумли  кассаллик ҳисобланиб, вирус бемор одам организмида бутун ҳаёти давомида сақланиб қолади.  Инфекция дастлаб яширин тарзда кечиши, бу давр бир неча ойдан  5-10 йилгача ва ундан ҳам ортиқроқ давом этиши мумкун.  Касалликнинг  яширин даврида вирусни юқтириб олган шахслар кўринишидан соғлом бўлиб, уларда касалликнинг ҳеч қандай белгилари кузатилмайди. Касалликнинг шу даври анча ҳавфли ҳисобланиб, инфекциони юқтириб олган шахслар ўзлари билмаган ҳолда бошқаларга юқтириб юришлари мумкин.  ОИВ инфекциясида меъёрда ишлаб турган иммун тизими йиллар давомида вируснинг тажовузини босиб туради.  Аммо, вирус организмда кўпайиб аста-секин иммун тизимини мутлақо издан чиқаради ва натижадаОИТС ривожланади. ОИТС (СПИД) – орттирилган Иммунитет танқислиги синдроми бўлиб, у ОИВ инфекциясининг якуний босқичи ҳисобланади. Ушбу вирус қуйидаги  йўл билан юқади. Яъни  ОИВ инфекцияси бор шахслар билан ҳимояланмаган жинсий алоқа қилганда , гиёҳванд моддаларни гуруҳ бўлиб томир орқали  қабул қилганда , зарарсизлантирмаган (етарлича дезинфекция қилинмаган) жарроҳлик, стамотологик, сартарошлик ва бошқа асбоблар орқали тиббий муолажалар олганда шприц ва умумий игналардан умумий фойдаланилганда, инфекцияга чалинган ҳомиладор  онадан болага хомиладорлик даврида жароҳатланган йўлдош орқали ва болани эмизиш жараёнида она сути орқали юқади. Шу билан бирга талабалар шахсий ҳаёти ва фаолияти давомида соғлом турмуш тарзига риоя  қилмасликлари оқибатида юқоридаги хавфли касалликларга дучор бўлиши мумкунлигини уқтирди.

Маърузачи томонидан таъкидлаб ўтилган факт ҳамда маълумотлардан келиб чиққан ҳолда,  тадбирда иштирок этган талаба-ёшлар  ўзларини қизиқтирган саволлари билан мутахассис маърузачига  мурожат қилдилар. Берилган саволларга шифокор-мутахассис томонидан тўлиқ ва етарли даражада тўлиқ жавоб олишди.