«Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими


2019 йил 31 май куни институтда «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

2018-2019 ўқув йилида «Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги» танловида иштирок этиш учун 13 нафар талабгордан ҳужжат келиб тушди. Танлов намунавий Низом асосида «Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог», «Энг яхши педагог-тадқиқотчи», «Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог» номинациялари бўйича ўтказилди.

Танлов якунларига кўра “Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог” (санъат йўналиши бўйича) “Минатюра ва китоб графикаси” кафедраси доценти Калонов Аслиддин Джураевич 1-ўрин, “Реклама ва амалий графика” кафедраси ўқитувчиси Матмуратов Курамбай Машарипович 2-ўрин, «Чизматасвир» кафедраси катта ўқитувчиси Паттохов Фахриддин Рихсиваевич 3-ўринни эгаллади.

Мазкур йўналиш бўйича “Театр безаги рангтасвири” кафедраси в.б. доценти Ризамухамедов Рахим Зокирович, “Маҳобатли рангтасвир” кафедраси доценти Мирзахошимова Нафиса Мирзахмедовна, “Музейшунослик” кафедраси доценти Курязова Дармон Тураевналар танловда иштироки учун сертификат билан тақдирландилар.

Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог” педагогика йўналиши бўйича Фаязова Фазилат  Шавкатовна иштирок этиб 1-ўринни эгаллади.

“Энг яхши педагог-тадқиқотчи” санъат  йўналиши бўйича “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” кафедраси ўқитувчиси Култашева Нигорахон Дониёровна 1-ўринни эгаллади.

“Энг яхши педагог-тадқиқотчи” гуманитар  йўналиши бўйича

Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Жуманиёзова Дилфуза Камоловна иштирок этиб 1-ўринни эгаллади.

“Энг яхши педагог-тадқиқотчи” педагогика  йўналиши бўйича

Рахмонова Фотима Шамсиддиновна 1-ўрин эгаллади.

“Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог” санъат йўналиши бўйича Реклама ва амалий графика” кафедраси катта ўқитувчиси Жумаев Жасур Алимбоевич 1-ўрин, “Бадиий кулолчилик” кафедраси доценти Досметова Зухра Шавкатовна 2-ўринга сазовор бўлди.

“Инновация ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши педагог” иқтисод йўналиши бўйича “Информатика ва менежмент” кафедраси профессори и.ф.н. Умаров Абдухамид Сатторович иштирок этиб 1-ўринни эгаллади.