Камолиддин Беҳзод ворислари

Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейида ёш ижодкорларнинг “Биз – Беҳзод ворисларимиз” номли кўргазмаси ташкил этилди.

Наманган ижодкорлар уюшмаси томонидан ўтказилаётган мазкур кўргазмада Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг тасвирий санъат факультети талабалари, наманганлик Беҳзод Жўрабоев, Бахтиёр Дедашев, Шарофат Абдумуталоваларнинг хаттотлик ва миниатюра йўналишида яратган тарихий ва замонавий услубдаги санъат асарлари намойиш этилмоқда.

Ёш ижодкорларнинг пойтахтда олган билимини наманганлик тенгдошларига улашиш ҳамда вилоятда миллий миниатюра мактабини яратиш мақсадида ташкил этилган кўргазма 28 майга қадар давом этади.