“Олий таълим соҳаларини ривожлантиришда амалга оширилаётган ислоҳатлар” мавзусидаги давра суҳбати

Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомилаштириш бўйича қўшимча чора – тадбирлар тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М.Мирзиёевнинг  2019 йилнинг 14 майдаги  ПҚ-4319–сонли қарори ижросини ўрганиш бўйича жойларда қатор тадбирлар ўтказилмоқда.  Жумладан, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институтида ҳам жорий йилнинг 26 май кунида ушбу масала юзасидан институт профессор – ўқитувчилари, талабалари ўртасида давра суҳбати ўтказилди. Ушбу давра суҳбати институтнинг Ўқув ва тарбиявий ишлар проректори Б.Хаджиметов  ва Ўқув бўлими бошлиғи Қ.Қодировлар томонидан олиб борилди.

Мазкур тадбирда мамлакатимизни янада ривожлантириш учун олдимизга турган устувор вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир ёшларни тарбиялаш, барча соҳаларни юқори малакали кадрлар билан таъминлаш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини  ривожлантиришнинг  бешта устувор йўналиши бўйича  давлат дастурига мувофиқ  давлат ташкилотлари томонидан маъқулланган таклифлар борасида батафсил тўхталиб ўтилди.  Қ.Қодиров томонидан мазкур қарорга киритилган  таклифлар, яъни, 2019- 2020 ўқув йили қабулидан бошлаб абитуриентларга олий таълим муассасаларининг тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси бир хил бўлган учтагача бакалаврият таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқини бериш, 2019-2020 ўқув йили қабулидан бошлаб институтга ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест  синовларини июль–август ойларида ўтказилиши, тест синови топшириладиган фанлар мажмуасини икки бўлимга ажратиб, барча тест топширувчилар учун мажбурий учта фан, иккинси бўлимга абитуриент танлаган бакалаврият таълим йўналишига мос иккита фанни киритиш, абитуриентнинг тўплаган баллари  ҳақидаги маълумотни тест синови ўтказилган куннинг эртасига, унинг талабаликка тавсия этилган ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижасини тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунланганидан кейин бир ҳафта муддат ичида Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилиш каби қатор таклифлар баён қилинди. 2019-2020 ўқув йилида қабул жараёнларини белгиланган тартиб асосида  ўтказилиши борасидаги ўзгартирилган масалалар юзасидан  тўлиқ маълумотлар бериб ўтилди.