Ёш ижодкор Фотима Хусенованинг “Мусиқа ичра олам” номли шахсий кўргазмаси

2019 йилнинг 15 июн куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институти  Тасвирий санъат факультетининг 2-босқич Маҳобатли рангтасвир йўналиши талабаси Фотима Хусенованинг Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ минниатюра санъати музейида “Мусиқа ичра олам” номли шахсий кўргазмаси очилиши бўлиб ўтди.

Ушбу кўргазманинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар Ўз БА бош котиби Ф.Абиджанова, Институт илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор С.Алиева, Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг профессори, композитор О.Абдуллаева иқтидорли талаба, ёш рассом Ф.Хусеновани табриклаб,улар томонидан ижобий фикрлар билдирилди. Шу билан бир қаторда Ф.Хусенованинг институтнинг фаол талабаси сифатида илмга тиришқоқлиги, ижодда серқирралиги  юқори баҳоланиб,  ЎзБА ҳамда институт раҳбарияти томонидан Диплом ва гул билан тақдирланди.

Ёш рассом Ф.Хусенованинг “Мусиқа ичра олам” номли шахсий кўргазмаси атрофни ўраб турган табиат ва оламдаги мусиқавий ҳиссиётлар билан илҳомлантирувчи нозик куйларнинг гўзаллиги билан таништиради.

Ушбу илк шахсий кўргазмасида Фотима бўёқлар орқали куйнинг ўз политраси мавжудлиги ва мусиқавий оҳанглар инсонда ранг билан уйғун ҳислат ўйғота олишини намоён этади. Экспозициядан  ўрин олган асарларнинг аксарияти жаҳон мусиқаси дурдоналари билан ҳамоҳангдир. Рангтасвир асарларида мусиқанинг уйғунлиги ёш ижодкорнинг фаолиятига алоҳида йўналишни белгилаб берган. Л.Бетховен мусиқасига ишланган “Ой сонатаси”, Франц Чайковскийнинг “Оқ қуш кўли”, Пол Марионинг “Севги тарихи” га бағишлаб яратилган асарларида оҳанг билан рангларнинг ўзига хос кўринишларини тасвирлаган. Унинг “Ижод гулхани” асарига  назар ташлаган ҳар бир томошабин ўзини мумтоз мусиқа оҳанглари остида балет ҳаракатларини бажараётгандек ҳис этади. Ф.Хусенованинг ҳар бир иши киши қалбида сокинлик, лирик ҳордиқ каби ҳислатларни ҳаракатлантиради.

Кўргазмада 40 дан ортиқ ижодий ишлар намойиш этилмоқда.

                                                                                                            Х.Эргашев фотолавҳаси

                                                                          МРДИ Матбуот котиби О.Раҳмонова