«Конструктор» номли болалар оромгоҳида «Ёш мусаввирлар» тўгараги ташкил этилди


2019 йилнинг 10 июль куни  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультетининг бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ва талабалари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудида жойлашган «Конструктор» номли болалар оромгоҳида 5 та ташаббуснинг биринчи банди буйича факультетнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича  декан ўринбосари  Т.Нишонбеков бошчилигида  «Ёш мусаввирлар» номли тўгарак ташкил этилди.

«Ёш мусаввирлар» номли тўгарак мураббийси «Миниатюра ва китоб графикаси» кафедраси ўқитувчиси З.Фармонов томонидан болаларга рангтасвир сирларидан сабоқ берилди.

Мазкур тўгаракда болаларга  рангтасвир санъати бўйича маҳорат дарси ўтказилди. Бу каби маҳорат дарси болаларда тасвирий санъатга бўлган эътиборни янада ошириб, ўзида бор истеъдодни намойиш қилиш учун имконият яратади. Шу билан бирга ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишда хизмат қилади..