Япониянинг Аичи санъат университети профессори, санъатшунос Коджи Шибадзакининг навбатдаги ташрифи


Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига Япония Аичи санъат университети профессори Коджи Шибадзакининг лойиҳа доирасидаги навбатдаги ташрифи
Жорий йилнинг 10 июль куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Япониянинг Аичи санъат университети (АСУ) профессори, таниқли япон санъатшуноси Коджи Шибадзаки ташриф буюрди. Ушбу ташрифдан кўзланган мақсад – қадимий ўзбек қоғози тарихи ва ишлаб чиқариш технологияси билан боғлиқ амалга оширилаётган тадқиқот ишлари бўйича, қадимги ўзбек қоғози билан жаҳон хамжамиятини таништириш мақсадида қоғоз орқали ўзбек илм-фани, маданияти ва миниатюра санъатининг шарқ ва ғарбга тарқалганлигини эътироф этишга қаратилган лойиҳани 2020-йилнинг март ойи бошларида режалаштирилган, Тошкент ва Самарқандда бўлиб ўтадиган ҳамкорликдаги илмий конференция ва миниатюра санъатига бағишланган кўргазмани тақдим этиш ва самарали алоқалар ўрнатиш имкониятларини муҳокама қилишдан иборат эди. Учрашув давомида жорий йилнинг февраль ойида Аичи санъат университети проффессори, Коджи Шибадзаки бошчилигидаги делегациянинг ташрифи чоғида институт билан ҳамкорликда амалдаги лойиҳа доирасида келишиб олинган дастур режаси асосида тадқиқот ишларининг қандай амалга оширилаётганлиги ҳақида фикр алмашинилди.

Шу билан бир қаторда ушбу тадқиқот доирасида Шарқ миниатюра санъати тарихи ва миниатюра санъатига асос солган буюк рассом Камолддин Беҳзод асарлари акс этган иллюстрациялар тўплами асосида китоб нашр этилиши юзасидан келишиб олинди. Учрашув сўнгида, институтнинг Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректори Б.Хаджиметов Коджи Шибадзакини устахонага таклиф этди ва у ерда ўзбек қоғозининг ишланишида ипак толаларидан қандай фойдаланилаётганлиги бўйича амалга оширилаётган тажриба жараёни билан таништирди.