Яшнобод тумани 30-Меҳрибонлик уйига қарашли, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Нур” дала ҳовлисига ташриф


2019-йил 11-июл куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасврий санъат факультети Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Т.Нишонбеков бошчилигида “Театр безаги рангтасвири” кафедраси доценти Ўзбекистон ёшлар мураббийси Раҳимжон  Ризомуҳаммедов Президентимизнинг 5 та ташаббуслари доирасидаТошкент шаҳар Яшнобод тумани 30-Меҳрибонлик уйига қарашли, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган “Нур” дала ҳовлисига ташриф буюришди.  Ташрифдан  кўзланган асосий мақсад, болажонларни тасвирий санъатга бўлган қизиқишларини орттириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилди. Кафедра доценти Раҳимжон  Ризомуҳаммедов болажонларга рассомчилик йўналиши бўйича ташкил этилган  маҳорат дарси орқали тасвирий санъат сирлари билан яқиндан таништирди. Машғулот жараёнида рассом меҳрибонлик  уйи тарбияланувчисининг бирини портретини тасвирлади ва ушбу тасвирда акс этган қизнинг портрети ўзига совға қилинди