Ёзги таътил кунларида болалар билан маҳорат дарси ўтказилди


Мактаб ўқувчиларини бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ва 5та ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Тасвирий санъат факультети, Миниатюра ва китоб графикаси кафедраси 3-4-босқич талабаси Беҳзод Жўрабоев ҳамда Мирзо Акромовлар  Миробод туманида жойлашган 154-мактабда бўлди.

Болалар ёзги таътил кунлари ўзлари жон дили билан қизиққадиган расм чизиш машғулоти бўйича маҳорат дарси олишди. Дарс давомида талаба Беҳзод Жўрабоев ва Мирзо Акрамов кўргазмага қўйилган миниатюра асарлари билан болаларни таништирдилар. Болалар бугунги маҳорат дарси орқали  қизиқарли ва фойдали маълумотларга эга бўлдилар.