Кемёнг университети делегациясининг ташрифи


2019 йил 16 июль куни  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн  институтига Жанубий Кореянинг Кемёнг университети профессори Жанг Ли Кёнг бошчилигидаги делегация  ташриф буюрди. Делегация институт ректори Н.Сайфуллаев ҳамда институт раҳбарияти  томонидан кутиб олинди.

Ушбу ташрифдан кўзланган мақсад, икки давлатнинг таълим муассасалари  ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик доирасида имзоланган меморандуми асосида қилинаётган ишлар билан танишишдан иборат эди. Ҳар икки томоннинг танишувидан сўнг, мақсадга муфовиқ институтда Кимёнг университети билан тузилган ҳамкорлик шартномасига биноан, қўшма таълим дастури асосида таълим йўналишининг жорий этилганлиги юзасидан  суҳбат бўлиб ўтди. Бундан  ташқари бакалавр, магистратура, докторантурада ўқиш талаблари ҳақида маълумотлар берилди.  Делегация аъзолари ва институт раҳбарияти аъзолари томонидан қизиқтирилган таълим жараёнидаги фаолиятга доир  саволларга етарлича  жавоб берилди. К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Кимёнг университети фаолиятини ўраганишга бағишланган ушбу учрашув сўнгида икки томоннинг эсталик совғалари топширилди.

Суҳбат якунида мазкур делегация институт фаолияти қай даражада олиб борилаётганлиги билан яқиндан танишиш учун факультетларга таклиф этилди. Институтнинг Тасвирий санъат  факультети ва Амалий санъат факультети билан танишди. Факультетлар жойлашган қаватларда намуна сифатида илинган тасвирий ва амалий санъат йўналишларга хос бўлган асарлар ҳақида батафсил маълумот бериб ўтилди.