Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам касбий ижодий имтихонларга старт берилди


Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам ижодий имтихонларга старт берилди.

МРДИда жорий йилнинг 17,18 июль кунларида Музейшунослик таълим йўналишларида Касбий(ижодий)  имтихонлар бўлиб ўтди. Бундан ташқари ушбу таълим йўналишларида  абитуриентлар август ойида тест синовлари ҳам топширишади.

Қолган 23 та таълим йўналишларида  2019 йилнинг 25 июлидан 2 августига қадар касбий ижодий имтихонлар бўлиб ўтади.

Институтда бугундан, яъни 25 июльдан бошлаб абитуриентлардан  алоҳида иқтидор талаб этадиган рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик, бадиий кулолчилик, либос дизайн, саноат дизайн, санъатшунослик каби бакалаврият таълим йўналишларига кириш, Касбий (ижодий) имтихонлар бошланди ва ушбу жараён мувоффаққиятли кечмоқда. Абитуриентлар ижодий имтиҳонларни топширишлари учун зарурий иш қуроллари билан тўлиқ таъминланди.

Қабул комиссияси томонидан институтда имтихон жараёнлари шаффоф ва ошкора ташкил этилган бўлиб, академик, халқ рассомлари, ота-оналар вакиллари иштирок этмоқда ва жамоатчилик назорати остида ўтказилмоқда. Институт ҳовлисида абитуриентлар ва фарзанларимзни қўллаб – қувватлаб туриш учун ташриф буюрган уларнинг ота-оналари ҳордиқ чиқаришлари ва овқатланишлари учун салқин жойлар ташкил этилган ва зарурий шар -шароитлар яратилган.