Касбий (ижодий) имтихон жараёнлари давом этмоқда


Жорий йилнинг 26 июль куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Касбий (ижодий) имтихонлар топшириш жараёнлари давом этмоқда. Абитуриенлар ўзининг бор иқтидорини намойиш этишга ҳаракат қилмоқдалар. Ташриф буюрган ота-оналар ўз жойларини эгаллаб, имтихон жараёнларини кузатув камералари орқали олинаётган лавҳаларни тўғридан–тўғри институт ховлисида ўрнатилган мониторларда кузатиб бормоқдалар. Ҳаққоний, адолатли ўтаётган кириш имтихонларида бор истеъдодини намойиш этаётган абитуриентларимизга мувоффақиятлар тилаб қоламиз.