Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг илгари сурган бешта муҳим ташаббуси доирасида “Ашхабод” сайилгоҳида бўлиб ўтган кўргазма ва маҳорат дарслари


     2019 йил 9 август куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Тасвирий санъат” факультети  Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Т.Нишонбоев бошчилигида институт иқтидорли талабалари томонидан “Ашхабод” сайилгоҳида кўргазмали тадбир ташкил этилди.  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг илгари сурган бешта ташаббуснинг “Адабиёт ва санъатга жалб этиш,  эстетик дид ва касбий этикани тарбиялаш” доирасидаги биринчи ташаббусда  мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатга қизиқтириш доирасида институт иқтидорли талабалари маҳорат дарслари ва кўргазмалар ўтказди.  

Институтнинг етакчи талабалари томонидан “Ашхабод” сайилгоҳига ташриф буюрган ёшларга қизиқарли ижодий ишлари орқали табиат ва санъатга қизиқишлари орттирилишига эришиш кўзда тутилган. Сайилгоҳга ташриф буюрганлар ҳам қизиқиш билан бу маҳорат дарсларини ўрганишди. Бу дарслардан сайлгоҳга ташриф буюрганларнинг  ўзлари тажриба сифатида жонли тарзда расмлардан намуна эскизлари чизиб тажрибалар орттиришди.  Талабаларимиз томонидан тақдим этилган кўргазма Сайилгоҳга ташриф буюрган ҳамюртларимизнинг  шижоатини ва қизиқишини жўшқин кайфиятини янада оширишга сабаб бўлди. Кўргазма орқали ёшларимиз ўзидаги  санъатга бўлган қизиқишни ушбу маҳорат дарсларида намоён этди.

И2019 йил 9 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 19 мартда илгари сурилган беш ташаббус доирасида  ташкил этилган “Ашхабод” сайлгоҳидаги маҳорат дарслари кўтаринки руҳда ташкил этилди ва самарали ўтказилди.

К.Беҳзод номидаги МРДИ Ёшлар
билан ишлаш, маьнавият ва маърифат бўлими