Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ҳам умумхалқ ҳайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтказилди 


Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти жамоаси ҳам 2019 йилнинг 17 август куни эрта тонгдан институт  ва унга тегишли бино ва иншоатлар атрофида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини бошлаб юборди.

Институт раҳбарияти бошчилигида бир қанча  профессор-ўқитувчилар,  ишчи ходимлар ҳамда талаба-ёшлар ушбу ҳайрия ҳашарида фаол иштирок этиб, улар томонидан институт ҳудудида кўкаламзорлаштирилган жойлар ёввойи ўтлардан тозаланди,  дарахтлар таги юмшатилиб,танасига шакл берилди ва оқланди, ҳудудда ўрнатилган ўриндиқларни бўёқлаш, ариқларни тозалаш, гулларга сув қуйиш каби қатор ишлар бажарилди. Институтнинг  ўқув бинолари ва талабалар турар жойларининг  ташқи ва ички томонларида тозалик ва таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Матбуот хизмати.