Ёз – ўтмоқда соз!


Наманган вилояти Мингбулоқ тумани Баркамол авлод болалар маркази қошида ёзги оромгоҳ очилиб,  3 ой давомида фаолият кўрсатиб келмоқда. Мазкур оромгоҳда тикувчилик, рассомлик, зардўзлик, амалий санъат ва бошқа хунарлар ўргатилиб келинмоқда.

Ёзги таътил вақтида оромгоҳда болаларнинг бўш вақтини унумли ва мароқли ўтказишга қаратилган ташкилий ишлар турли хил байрамлар, мастер класслар ўтказилиши  амалга оширилиб келинмоқда.  Жумладан ушбу ташаббусга Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳам болаларнинг ёзги таътилини мароқли ўтказишга ўз ҳиссасини қўшди.

Жорий йилнинг август ойида ана шундай тўгаракларнинг бирида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий расомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети   Хаттотлик ва Миниатюра йўналиши (1-2-курс) талабаси Аҳмадалиева Нилуфар томонидан болаларга рангтасвир санъатидан маҳорат дарси ўтказилди. Шу билан бир қаторда  болаларнинг ижодий маҳоратларини намойиш этиш орқали ушбу санъат турига бўлган қизиқишларини янада ортиришга  ҳизмат қилди.