Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг  “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида” ги Фармони аасосида  жорий йилнинг 28 август куни  бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар билан тақдирланди.

Жумладан, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маданияти ва маънавиятини юксалтириш, миллий ғояни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, ёрқин истеъдоди ва серқирра ижоди, илмий-инновацион фаолияти, самарали хизматлари, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун мукофотланганлар орасида Камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институти профессори, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Турсунназаров Йигитали Турсунназарович “Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми” ва   мамлакатимизда ижтимоий ва маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги фаол иштироки, самарали меҳнати, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишига қўшган ҳиссаси учун институтнинг Миниатюра ва китоб графикаси кафедраси доценти Каланов Аслиддин Джураевич «Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.

Азиз устозларимиз, Турсунназаров Йигитали Турсунназарович, Калонов Аслиддин Жураевич!  Унвон муборак бўлсин!