Институтнинг фахрий профессор-ўқитувчилари доим ҳурмат ва эъзозда


2019 йил 27 август куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Бахтиёрович Сайфуллаев бошчилигида институт раҳбарияти, барча факультет деканлари, профессор-ўқитувчилари, кафедра мудирлари, жумладан, «Таълим сифатини назорат қилиш бўлими бош мутахассиси О.Саидов, “Санъатшунослик”  факультети декани Б.Сангиров, “Музейшунослик” кафедраси мудири  К.Нишонова,  “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Н.Алимов, “Тасвирий санъат  тарихи ва назарияси” кафедраси мудири О.Абдуллаев, “Тиллар ва адабиёт”  кафедраси мудири  М.Ўлмасбаева, Мураббийлар Кенгаши раиси Р.Хасанов, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири У.Утанова, “Амалий санъат” факультети декани С.Саидова,  Илмий Кенгаш котиби Х.Акбарова, “Тасвирий санъат” факультети декани А.Юсупов ва  Ёшлар билан ишлаш бўйича Тасвирий санъат факультети декан ўринбосари Т.Нишонбеков, “Дизайн” факультети декани Н.Алиева ва “Интерьер дизайн” кафедраси мудири Н.Маннопова ҳамда мазкур кафедра доценти О.Қосимов  томонидан институтда бир неча йиллар давомида фаолият юритган, ўз билим ва тажрибаларини талаба-ёшларга ўргатиб, ҳозирги кунда нафақалик гаштини сураётган   фахрий устозлар В.Бурмакин, Қ.Муҳаммеджанов ва О.Эгамов, Ф.П. Хайитов, Е.Б.Филатова, У.Н.Кагарова, Ф.Н.Раббиева, Г.С.Ташниёзова, Т.Ташланов, Т.Аҳмедов, Д.Мирсалимов, С.Бадалбаев И. Воҳидов,  Б. Ибрагимов каби бир қатор академик, профессор-ўқитувчилар
марҳум А.Шодиев хонадонларига, уларнинг холидан хабар олиш мақсадида байрам арафасида ташриф буюрилди. Фахрийларимиз улуғ айём билан  муборакбод  этилди  ва уларга совға-саломлар улашилди.   Бундай ҳайрли ишлардан кўнгиллари шод бўлган устозлар ўзларинг чексиз миннатдорчиликларини билдириб, институт жамоасига байрам табрикларини  йўлладилар.