Устозлар кўнглига йўл

Мустақиллик – шу биргина сўз замирида олам-олам маъно мужассам. Эркинлик, ҳурлик рамзи бўлмиш мустақиллик  бизга  озодликка эришиш, ўз ақл-заковати, билим ва куч-қудратга ишонган ҳалқимиз қандай буюк марраларга эришишга қодир эканлигимизни кўрсатиб берди. Шу кунларда диёримизнинг барча гўшалари  бўлаб байрам шукуҳи уфуриб турибди.

Жумладан, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2019 йилнинг 27 август кунида институт ректори Нодирбек Бахтиёрович Сайфуллаев бошчилигида раҳбарият вакиллари томонидан факультетда  узоқ йиллар давомида ушбу таълим даргоҳида фаолият юритган Ўзбекистон халқ рассоми проффессор-ўқитувчи Фатхулла Ҳайитовлар ва Искандар Воҳидов хонадонларига ташриф буюрилди.  Нафақадаги фахрийлар холидан хабар олдилар.

Шунинг баробарида кекса фахрийларимизнинг ушбу таълим муассасасидаги фаолиятини қадрлаш, инсонийлик фазилатларни улуғлаш мақсадида улуғ айём кунларида байрам табриги изҳор этилди ва  совға-саломлар улашилди. Байрам шукуҳи кезиб турган бир пайтда нафақадаги устоз-мураббийларимизнинг хонадонларига буюрилган ушбу ташриф устозларимиз қалбида янада кўтаринкилик руҳи бахш этди.