камолиддин Беҳзод номидаги миллий рассомлик ва дизайн институтида Мустақиллик дарслари ўтилди


Жорий йилнинг 4-сентябр куни  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги ҳамда “Билимлар куни” муносабати билан ўтказилган ”“Жонажон Ўзбекистон, мангу бўл омон” байрам дастуридан сўнг, институтнинг асосий ўқув биносидаги Анжуманлар зали ва аудиторияларида   «Мустақиллик дарслари» бўлиб ўтди.  “Ижтимоий фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари  мустақиллик дарсларини олиб бордилар. Хусусан, мустақиллик дарсларида, тарих фанлар доктори, профессор А.Маврулов, фалсафа фанлар доктори, профессор Н.Жўраев, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, профессор С. Абдуллаев, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири фалсафа фанлар номзоди У.Утанова, доцент Р.Хасанов, педагогика фанлар номзоди Н.Ашуров, психология фанлар номзоди  О.Отажонова,  доцент  Н.Алимов, в.б.доц. Д.Жуманиёзова, катта ўқитувчилар Г.Машарипова, Б.Маъруфбоев, Ш.Ғаниевлар бугун Ўзбекистон ўзига хос тараққиёт йўлида янги босқичга қадам қўяётганлиги, ватанимиз мустақиллиги, эркинлиги, озод, эркин, демократик, ҳуқуқий, инсонпарвар давлатга айланаётгани, миллий қадрият ва анъаналаримиз,  борасида маъруза ва давра суҳбатларини олиб бордилар.