Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Дизайн факультети “Реклама ва амалий графика” кафедраси ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги график дизайнерлари билан ҳамкорликда ўтказилган Дизайн факультети “Реклама ва амалий графика” кафедраси ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги график дизайнерлари билан ҳамкорликда ўтказилган


2019 йил 6-сентябрь  куни   Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг илгари сурган 5та ташаббуси доирасида факультетнинг “Реклама ва амалий графика” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва талабалари ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги график дизайнерлари  Коаksu  Yuki ва Aoki  Tomotaka иштирокида “Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан  самарали фойдаланишни ташкил этиш” мавзусида  семинар ташкил қилинди. Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги график дизайнерлари  Коаksu  Yuki ҳамда Aoki  Tomotaka  замоноавий  ахборот воситаларида реклама  “Wев Sауt”  яратиш  бўйича тренингда асосан реклама; ташқи реклама, транспорт,  транзит реклама  ва виртуал интернет оламидаги  рекламалар хусусида батафсил тўхталиб ўтдилар. Хусусан, янги ҳар қандай кўринишдаги корхоналарни ташкил қилишда рекламага бўлган эътибор, корхона логотипини ўзига хос услубини яратишда олиб бориладиган амалий жараёнлар аҳамияти ҳақида маълумот берилди. Айнан корхона  логотипи  орқали корхона маҳсулотларининг турли шаклларда реклама фаолиятлари амалга оширилади. Рекламанинг замонавий  кўриниши  интернет  яъни виртуал  оламда рекламалар ҳисобланади. Хусусий ва қўшма корхоналар учун интернетда “Wев Sауt” яратиш  муҳим аҳамиятга эга. Замонавий график дизайнер ҳам бу соҳада малака ва кўникмаларга  эга бўлиши  яъни, “Wев Sауt” ярата олишлари лозим.

Профессор-ўқитувчилар ва талабалар хорижий график дизайнер мутахассислардан рекламага оид “Wев Sауt” яратишда ўзлари қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар. Семинар кўтаринки кайфиятда ўтди, шу билан бирга  фикр-мулоҳазаларга бой бўлди.