Меҳнатнинг самараси-юксаклик демакдир!


Санк-Петербург шаҳрида ўтказилган «Северная Вениция» фестивалида қатнашиб 1-ўринни эгаллаган ва Ўзбекистон Бадиий академияси тавсияси асосида “Давлат гранти” билан Атоева Ўғилой Аҳмад қизи Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига талабалар сафига қабул қилинди. Эндиликда  Атоева Ўғилой Аҳмад қизи Тасвирий санъат факультети “Фильмнинг тасвирий ечими йўналиши” 1-курс талабаси.

Атоева Ўғилой Аҳмад қизи 2000 йил 2 март куни Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида туғилган. Ўғилой болалик чоғидан ўзининг бор истеъдоди билан атрофидагилар эътиборини қозона бошлаган. У бошланғич синфларда ўқиб юрган чоғлариданоқ қўлига қалам олиб илк ижодий намуналарини ярата бошлаган. Унинг рассомчиликка бўлган қобилияти мактабда ташкил этилган деворий газеталарида ижодий ишлари билан намоён бўла бошлади.

Ўғилойнинг бу истеъдоди П.Беньков номидаги Республика рассомчилик коллежига етаклаб келди ва у шу таълим масканида ҳақиқий  рассомлик мактабини ўтади. Ёшлар Иттифоқи Бошланғич Ташкилоти аъзоси, коллежнинг энг фаол талабаси фан олимпиядалари ҳамда, туман ва шаҳар босқичида бўлиб ўтадиган  кўрик-танловларнинг 1-чи ўрин ғолиблигини қўлга киритиб келган.

Ушбу қаҳрамонимизнинг нафақат расссомликка, балки, шеъриятга бўлган истеъдоди ҳам баланд. У болалик, она, ватан мавзуларига бағишланган бир қанча шеърий тўпламлари билан 2017 йилда Республика миқёсида Зулфия номидаги Давлат мукофоти  учун ўтказиладиган кўрик-танловнинг туман босқичида 1-ўринни эгаллаган.

Ўғилой Атоева 2019 йилнинг май ойида Санк-Петербург шаҳрида ўтказилган “Северная Венеция”  фестивалида ўзининг эртак, мультипикация йўналишида яратган ижодий ишлари билан қатнашиб 1-ўринни эгаллади.

Истеъдод соҳибаси  Ўғилой Атоевага ўқиш ва ижодига улкан зафарлар, ижодий мувоффақиятлар ёр бўлсин!