Бутун кучни халқ ичидан олайлик, қучоқ очиб мактабларга борайлик


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ҳузурида 2019 йил 28 август куни ўтказилган 15-сонли мажлис баёнида белгиланган вазифалар ижроси ҳамда мазкур мажлис баёни билан тасдиқланган “Ислоҳатлар самарадорлигини таъминлаш, ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш, таълим сифати назоратини кучайтриш, тарбия соҳасида замонавий услубларни қўллаш» ишларини такомиллаштириш мақсадида ҳудудларга бириктирилган “Ишчи гуруҳлар таркиби”да давлатимиз раҳбари томонидан белгилаб берилган топшириқлар асосида чора-тадбирлар  амалга оширилмоқда.

Президентимиз томонидан белгилаб берилган ана шу устувор чора-тадбирлар юзасидан ҳудудларда иш олиб бораётган Республика Ишчи гуруҳи фаолияти Наманган вилоятида тобора кенг қамров касб этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари топшириғига асосан, Маданият вазири ўринбосари Умиджон Қўқонбоев, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев ҳамда Ишчи гуруҳнинг бошқа кўплаб вакиллари Норин туманидаги ёш авлод камоли йўлида олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар билан танишди.


Жумладан, тумандаги 4 та маданият марказида “Ўзбеккино” миллий агентлиги билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларининг педагоглари учун “Устоз қадри”, “Онам”, “Ота рози”, “Қайнона” каби кинофильмлар намойиш этилди. Мазкур тадбирга 1000 нафардан зиёд ўқитувчилар жалб этилди.
Шунингдек, вилоятнинг таниқли санъаткорлари туман марказидаги амфитеатрда умумтаълим мактаб ўқитувчилари учун концерт дастурларини намойиш этишди.
Ўз навбатида,тумандаги Халқ таълими ходимлари учун намойиш этилган “Устозга таъзим“ номли маданий тадбир, шу мавзудаги расмлар танлови ҳам маънавият байрамига кўтаринкилик ва ўзгача мазмун бахш этди.


Танловда санъат арбоби, рассом Ортиқали Қозоқов, Миллий Рассомчилик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев ёш ижодкорларнинг ижод намуналари ва тасвирий санъат асарларини юксак баҳолади. Улар орасида имконияти чекланган болалар ҳам бор эди. Иқтидор ва истеъдоди билан алоҳида эътироф қозонган тадбир иштирокчилари эсдалик совғалари билан тақдирланди.  Мазкур тадбирнинг ташкил этилиши жамият тараққиётини янада  ривожлантириш йўлида умуммиллий мақсадга мувовиқ, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларни юрт, жамият учун фидоий этиб шакллантиришда, шу билан бир қаторда умумхалқ ҳаракатига етакчилик қилишда хизмат қилади.

Батасил маълумот учун: 👉https://www.facebook.com/profile.php?id=100008788397942