Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Санъатшунослик факультетида “0rientation week” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди


2019 йил 11 сентябрь куни Санъатшунослик факультетининг Ёшлар фаоллар залида “0rientation week” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди. Мазкур тадбирда Санъатшунослик факультети декани  Б.Сангиров, Ўқув ишлари бўйича декан муовини Л.Жабборова, институт психологи З.Назарова, “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” кафедраси мудири О.Абдуллаев, “Музейшунослик” кафедраси мудири К.Нишонова, “Информатика ва менежмент” кафедраси мудири С.Зокирова, гуруҳ мураббийлари, 1-курс талабалари иштирок этди. Тадбирни факультет декани Б.Сангиров очиб бериб, тақдимот орқали институт раҳбарияти таркиби, бўлимлар ҳамда Санъатшунослик факультети тарихи, факультет таркибидаги кафедралар, мутахассисликлар, ўқув жараёни, грантлар, форум ва фестиваллар тўғрисида маълумот берди.

Шунингдек, Олий таълим муассасаси талабалари учун ишлаб чиқилган “Одоб-аҳлоқ қоидалари”нинг мазмун-моҳияти тўғрисида, факультетда устоз-мураббийлар ўртасида ҳамкорликни тизимли асосда йўлга қўйиш масалаларининг олиб борилиши, талабаларнинг институт ички тартиб-қоидалари (институт ва талабалар турар жойида) ва одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишлари борасида маълумот бериб ўтилди.