Институт ёшлар етакчиси талабаликка қабул қилинган ёшлар билан учрашди.


Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2019 йилнинг 13 сентябр куни институтнинг биринчи курс талабалари иштирокида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бошланғич ташкилотининг фаолиятига бағишланган очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Давра суҳбати доирасида бўлиб ўтган тадбирни институтнинг Ёшлар иттифоқи Бошланғич Ташкилоти етакчиси Анвар Темиров олиб борди. Мазкур йиғилиш Ёшлар иттифоқи фаолиятини билан талабаларни таништириш, институт доирасида ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш ва ривожлантириш масалаларига қаратилди. Ҳусусан, ёшлар етакчиси томонидан, мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида муайян ишлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, соҳадаги вазият ва амалга оширилган тадбирлар таҳлили ёшларнинг кенг қатламларига даҳлдор бўлган долзарб масалалар, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш борасидаги ишлар амалга оширилаётгани билдириб ўтилди.


Ёшлар Иттифоқининг мақсад ва вазифалари, Ўзбекистонда ёшлар сиёсатидаги долзарб масалалари, давлатимиз раҳбари томонидан ёшларга кўрсатилаётган эътибор, бу борада амалга оширилаётган ислоҳатларнинг самараси ўлароқ кутилаётган натижалар бўйича атрофлича музокаралар бўлиб ўтди. Иттифоқнинг олдида турган вазифаларининг бажарилиши юзасидан иштирокчилар ушбу ташкилот бўйича ўз фикрларини билдиришди.